LOTIN-КИРИЛЛ

Давлат гранти учун ажратилган ўринларнинг 77 фоизини мактаб битирувчилари эгаллади

   2023 йилда кириш имтиҳонларида иштирок этган абитуриентларнинг 303 мингдан ортиғи умумтаълим мактаблари битирувчиларидир. Уларнинг 95497 нафари тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, талаба бўлган.

     Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2023 йилда кириш имтиҳонларида иштирок этган абитуриентларнинг 303 мингдан ортиғи умумтаълим мактабларининг жорий ўқув йилги битирувчиларидир. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола  Умарова маълум қилди.

    Ушбу битирувчиларнинг 95497 нафари жорий тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, талаба бўлган.

 

     «Аслида олий таълим муассасаларига қабул қилинган битирувчилар бундан ҳам кўп, ҳар йили ўртача 10-15 фоиз (44 минг нафар) битирувчи нодавлат ва хорижий олий таълим муассасаси талабаси бўлмоқда. Шу боис айрим битирувчилар хусусий ва хорижий муассасаларга кирган ва тест синовларида иштирок этмаган», деб ёзди у.

     Қайд қилинишича, олий таълим муассасаларига кирган битирувчилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хусусан, 2021 йилга нисбатан олий таълим муассасаларига кирган битирувчилар сони 14019 нафарга, 2022 йилга нисбатан эса 9 628 нафарга ортган (2021 йил 81478 нафар, 2022 йилда 85869 нафар битирувчи ўқишга кирган).

     Битирувчиларнинг олий таълим қабул квотаси учун ажратилган давлат гранти ўринларини эгаллаш салмоғи ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жорий йилда давлат гранти учун 34930 та квота ажратилган бўлса, унинг 77 фоизини (26884 нафар битирувчи) айнан мактаб битирувчилари эгаллаган.

Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 3,5 фоизга, яъни 3 537 тага кўп (2022 йилда 23 347 нафар мактаб битирувчилар грантга кирган).

«Битирувчиларнинг билим самарадорлиги ҳам ўтган йилга нисбатан яхшиланганини кўриш мумкин. Жорий йилда ўртача балл 77,1 ни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан қарийб 3 балга, 2022 йилга нисбатан эса 1 балга ортган (2021 йилда 74,2 балл, 2022 йилда 76,3 балл)», деб ёзди Умарова.

     Унинг таъкидлашича, максимал балнинг 75 фоизидан юқорисини тўплаб, ижобий натижа кўрсатган абитуриентларнинг 68 фоизи битирувчиларга тўғри келмоқда. Бу йил юқори натижа кўрсатган абитуриентларнинг 20873 нафари ҳам мактаб битирувчиларидир.

    «Шу ўринда минимал ўтиш баллдан (56,7 балл) паст натижа кўрсатган абитуриентлар сони ҳам йилдан-йилга камайиб бормоқда. Жорий йилда 415159 нафар абитуриент 56,7 баллни ҳам тўплай олмаган бўлса, улар орасида мактаб битирувчилари 11,7 фоизни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан қарийб 4 минг нафарга камайган», деб ёзди Умарова.

O'qilgan: 415 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: