LOTIN-КИРИЛЛ

ОБОДОНЛАШТИРИШДА ФАОЛ БЎЛИБ, САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК

      Энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги шодиёналари тобора яқинлашмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлда қабул қилинган 459-Ф-сон фармойиши бу борадаги ишлар кўламини кенгайтиришда муҳим ўрин тўтиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ушбу қутлуғ айёмни муносиб кутиб олишга қизғин тараддуд кўрилмоқда.

            Тоза-озода, обод жойда файзу барака бўлади – деганларидек юртимизда ката шодиёналар, байрамлар олдидан умумхалқ ҳашарлари уюштирилиб, хонадонлар, маҳалла, кўча ва хиёбонлар, гузарлар, муқаддас қадамжоларни янада обод қилиш яхши анъанага айланган.   

           Туманимизни ҳамиша озода ва саранжом – саришта тутиш ҳамда мустақиллигимизнинг
32 йиллигини нишонлашда “Маҳалладан хонадонгача” тамойили асосида маҳаллалар ҳудудларини ободонлаштириш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида “Ободонлаштириш ойлиги” ўтказилиб, ойлик давомида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлаклар, болалар майдончаларини тартибга келтириш, ҳудудларни ободонлаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, уларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш режалаштирилган.

      Фуқароларимиз томонидан доимий равишда ободонлаштириш ва санитария қоидаларига амал қилишда, яъни барча жамоат жойларида тозаликка ва тартиб-интизомга риоя қилишлари, бутун жамоатчилик ўз теварак атрофидаги ҳудудларни тозалаб туриши, яшил ниҳоллар кимга қарашли бўлишидан қатъий назар, улар шаҳарнинг дахлсиз яшил фонди ҳисобланганлиги сабабли  дарахтларни парвариш қилиб боришлари ва ташкилотлар, корхоналар, муассасалар ҳамда уй эгалари улар эгаллаб турган бинолар атрофидаги ҳудудларни озода тутишлари керакдир. Корхона бинолар ва уйларни кўнгилдагидек саранжом-саришта тутиш, ўз вақтида таъмирлаб туриш, биноларнинг фасад қисмларини бўяб бориш лозимдир. Кўчалар, йўлаклар, гулзорлар ҳамда суғориш шаҳобчаларига маиший чиқиндиларни ташлаш, кўча томонга қаратилган балконларга ҳар хил рўзғор буюмларини илиш ва қўйиш, кўча ва йўлкаларни қазиш, ғишт қуйиш ҳамда қурилиш материалларини уйиб қўйиш шаҳарсозлик қоидаларига зиддир. 

          Аҳоли яшаш пунктларининг ҳудудларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш, шунингдек тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидаларига риоя қилмаслик жавобгарликга сабаб бўлади.

          “Ободонлаштириш ойлиги” давомида амалга оширилаётган эзгу ишлардан четда турманг, азиз юртдошлар!

 

Надя Канатбаева

Учқудуқ туман СЭО ва ЖСБ ходими

 

O'qilgan: 420 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 24 Aug 2023

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: