LOTIN-КИРИЛЛ

“Roadshow” тақдимоти соҳа вакиллари, тадбиркорлар ва инвесторларни ўзига жалб этди

     Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Зарафшон шаҳрида  хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер участкалари тўғрисида  навбатдаги “Roadshow” тақдимоти ўтказилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102-сонли қарори мазмун-моҳиятини тушинтириш ва тарғибот қилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида, жорий йилнинг 17 август куни ташкил этилган ушбу тадбирда Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди тумани тегишли масъул ташкилотлари ва ҳудуддаги тадбикорлик субъекттлари иштирок этди.

1

    Ушбу тадбирда 100 нафардан зиёд соҳага алоқадор туман ташкилот вакиллари, тадбиркорлар ва инвесторлар иштирок этди.

    “Roadshow” иштирокчиларига Давактив агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2022 йил давомида хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ жами 117 та давлат активлари аукцион савдоларига чиқарилганлиги, шундан 21 та давлат активлари 58,3 млрд.сўм қийматга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганлиги маълум қилинди.

     Бундан ташқари, 2022 йил давомида тадбиркорлар ва фуқаролар учун 2110 та 25,4 гектар ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, шундан 730 та 97,9 гектар ер участкалари  35,1 млрд.сўмга сотилишига эришилган.

     Учқудуқ туманида 2023 йил ўтган даври мабойнида жами 16 та давлат активлари аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, шундан 3 та давлат активлари 834 млн.сўм қийматга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилишига эришилди.

3

     Ҳозирги кунда умумий қиймати 13,8 млрд.сўм бўлган 13 та давлат активларининг савдоси давом этмоқда.

     Бундан ташқари туман бўйича 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида тадбиркорлар ва фуқаролар учун 120 та 8,4 гектар ер участкалари қиймати                                    1 819,0 млн.сўм бошланғич нарх билан баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган, шундан 41 та 4,4 гектар ер участкалари                       1 056,0 млн.сўмга  сотилганлиги билдирилди.

     Шунингдек тадбир қатнашчиларга юридик ва жисмоний шахслар ўзларига тегишли доимий фойдаланиш ёки умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби бўйича тушунтиришлар берилди.

2

    Ўз ўрнида, Давактив агентлиги мутасаддилари томонидан қатнашчиларга “E-auksion” электрон савдо платформасидан фойдаланиш бўйича "мастер-класс" ўтказилиб, савдо платформасида шахсий кабинет очиш, онлайн электрон имзо олиш ва савдоларда қатнашиш учун аризалар бериш тартиблари ҳам назарий, ҳам амалий тушунтирилди.

O'qilgan: 417 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 18 Aug 2023

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: