Мактабгача таълим тизимида тарбияланувчиларнинг ёзги таътилини намунали ўтказиш, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини ошириш, болажонлар вақтини мароқли ўтказиш, соғломлаштириш ва чиниқтириш ишларини ташкил этиш, таълим-тарбия жараёнини узлуксиз олиб бориш, шунингдек ёзги соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш вазифалари ҳар бир мактабгача талим ташкилотида белгилаб берилган.
Ёз фаслининг - болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва жисмоний қобилиятларини ривожлантириш учун энг яхши давр эканлигини билган ҳолда Учқудуқ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 2-сон “Қуёшжон”номли МТТ да “Мактабгача таълим ташкилотида Ёзги соғломлаштириш даврини мароқли ўтказиш” мавзусида туман семинари ташкил этилди.
Семинар давомида Ёзги соғломлаштириш машғулотларида болаларнинг соғлиги, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш масалалари, нутқ ўстириш, чиниқтириш машқлари, таълимий ўйинлар, қумда ўйинлар ва бир қатор театр чиқшлари меҳмон сифатида ташриф буюрган педагог ва тарбиячиларга намойиш этилди.
Туман бўйлаб мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилаётган бу каби семинарларни ташкил этиш келажагимиз эгаларини ақлан етук, жисмонан соғлом бўлиб вояга етишларига пухта замин яратиши шубҳасиз.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ