LOTIN-КИРИЛЛ

ЮРТ ПОСБОНЛАРИ УЧУН ЗАМОНAВИЙ БИНОЛАР БАРПО ЭТИЛДИ

    Мудофаа вазирлигига қарашли Навоий вилояти Учқудуқ шаҳрида жойлашган № 99818-сонли ҳарбий қисмда юрт посбонларининг хизмат шароитини яхшилаш мақсадида замонавий бинолар барпо этилди, мавжудлари эса капитал таъмирдан чиқарилди.
    “Ёшлар хиёбони”, “Маданият маркази” ва спортзал сингари барпо этилган биноларни тантанали равишда фойдаланишга топширишга бағишланган тадбирда Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, ШКБ директори Н.Ахатов ва бир қатор давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, ёшлар ҳамда Қуролли  Кучлар фахрийлари иштирок этди.
     Тадбирда, ҳарбий қисмда қурилиш ва таъмирлаш ишларида яқиндан ёрдам берган ҳамкор ташкилотларнинг раҳбарлари Мудофаа вазирлиги ҳамда қўмондонлик раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Хизмат мажбуриятларини виждонан ўтаб, юқори натижаларга эришиб келаётган ҳарбий хизматчиларга эса навбатдаги ҳарбий унвонлар топширилди.
    Ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали қўл жангги ва фахрий қоровул чиқишлари, ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар меҳмонларда ёрқин тассурот қолдирди.
    Шу билан бир қаторда, тадбир давомида бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига Республика олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун имтиёзли тавсияномалар ҳам топширилди.


УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

O'qilgan: 413 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 23 Jun 2023

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: