LOTIN-КИРИЛЛ

СЕКТОРЛАР ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ

  

           УЧҚУДУҚ ТУМАНИДА: “Секторлар фаолиятига бир назар” аҳоли фаровонлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ.

         Медиатадбирда 4 сектор раҳбарлари ва масъул котибларида ҳамда тумандаги  журналист ва блогерлар иштирок этди.

Матбуот анжуманида сектор раҳбарлари ўз ҳудудларида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар хусусида батафсил ахборот бердилар. Журналист ва блогерларнинг саволларига жавоб қайтардилар.

        

           ТУМАН ҲОКИМИ РАҲБАРЛИГИДАГИ 1-СЕКТОР ФАОЛИЯТИ

 

   Учқудуқ тумани 1-сектор ҳудудида тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш ва “Ёшлар дафтари”га, “Аёллар дафтари”га киритилган кам таъминланган, ишсиз фуқаролар бўйича тўхталиб ўтсам.

   Жорий йилнинг январ-июнь ойлари давомида тумандаги 1-сектор ҳудудида тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш ва “Ёшлар дафтари”га, “Аёллар дафтари”га киритилган кам таъминланган, ишсиз фуқароларга амалий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида 32 тадан ортиқ сайёр қабуллар ўтказилган.

   Ўтказилган сайёр қабулларда 146 тадан ортиқ муаммоли масалалар кўтарилган бўлиб, ушбу муаммоларни ҳал этиш бўйича сектор аъзолари билан олиб борилган ижобий ишлар натижасида бир қанча ишлар амалга оширилди.

   Жумладан, жорий йилнинг 1-2 чорагида  оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш, ҳунармандчилик соҳасини ривожлантириш давомида тумандаги “Микрокредитбанк” АТБ Учқудуқ банк хизматлари маркази томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш, ҳунармандчилик соҳасини ривожлантириш, “Ёшлар” дастурлари доирасида 52 нафар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз тадбиркорлик фаолиятларини ташкил этиш мақсадида 1,324 млрд. сўмлик микрокредитлар ажратилди.

   Шу жумладан, тумандаги “Ёшлар дафтари”га киритилган 20 нафар фуқарога 592,1 млн. сўм, “Аёллар дафтари”га киритилган 3 нафар фуқарога 50,0 млн. сўм,  26 нафар ишчиз фуқароларга 591,3 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

   Ажратилган кредит маблағларининг 137,0 млн. сўм (5 нафари) озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш,  52,0 млн. сўм (4 нафар) тикувчилик, 188,0 млн. сўм (6 нафар) боғдорчилик ҳамда 753,0 млн. сўмлик (27 нафар) кредит маблағлари хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишларини ривожлантириш учун жалб этилди.    

   Бундан ташқари, “Дўстлик” МФЙ ҳудудида фуқаро Ҳақбердиев  Нуриддин “Микрокредитбанк” АТБ Учқудуқ банк хизматлари маркази томонидан ажратилган 1 млрд 200 млн. сўмлик кредит маблағи ҳисобидан мебел ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш  лойиҳаси ишга туширилди.

    “Ёшлар Дафтари” бўйича:

    Тумандаги 1-сектор ҳудудида 14-30 ёшдаги фуқаролар сони – 1751 нафарни (шундан 875 нафари қизлар) иборат бўлиб, уларнинг 53 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб: Жорий йил 1-2-чораги давомида 37 нафар ёшларнинг бандлигини таъминланди, 12 нафарини тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун кредит маблағлари ажратилди,  8 нафар ёшларни “Ҳунармандлар” уюшмаси орқали касбга ўқитилиб, доимий банд қилинди, 16 нафар ёшга таълим тўлов-контракти тўлаб берилган, 16 нафар ёшларга олий ва профисионал таълим тўлов шартнома маблағлари тўлаб берилди, 3 нафар ёшлар сафарбарлик чақируб резерви ҳизмати харажатлари тўлиқ субсидия асосида тўлаб берилди, 2 нафар ёшга ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиш харажатларининг 75% қоплаб берилди.

   Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган 8 нафар ногиронлиги бор ёшларга тиббий ёрдам қўрсатилиб, дори-дармонлар билан таъминланди.

   Бундан ташқари, “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 6 нафар ёшларга  тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур бўлган асбоб ускуналарни сотиб олиш мақсадида субсидия ажратилди.

111122

    “АёлларДафтари” бўйича:

    Тумандаги 1-сектор ҳудудидаяшовчи “Аёллардафтари”гакиритилганаёллар сони 89 нафарниташкилэтади.

Бугунги кунга қадар, ушбу “Аёллар дафтари” га киритилган 11 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланди, шундан, 6 нафарига 65 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар 23 нафарига бир марталик моддий ёрдам 27,6 млн  ажратилган, Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар 17 нафарига бир марталик моддий ёрдам 20,4 млн ажратилган, Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар 10 нафарига бир марталик моддий ёрдам 10 млн ажратилган.

Бундан ташқари ҳоким ёрдамчиси томонидан mehnat.nv.uz платформасига жами 278 нафар ишсиз киритилган бўлиб шундан 212 нафарини бандлиги таъминланди.

1-СЕКТОР МАСЪУЛ КОТИБИ томонидан тақдим этилди.

12345

         ТУМАН ПРОКУРОРИ РАҲБАРЛИГИДАГИ 2-СЕКТОР ФАОЛИЯТИ

         Учқудуқ тумани 2-сектори томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ҳудудда мавжуд муаммолар билан “маҳаллабай” ишлаш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ишлар алоҳида назоратга олиниб, бу борада сектор аъзолари томонидан жорий йилнинг ўтган6 ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

   Жумладан, сектор ҳудудида 5 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 3 429 та хонадонлар мавжуд бўлиб, уларда 14 428 нафар нафар аҳоли истоқомат қилиб келмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида сектор раҳбарининг тасдиқланган графиги асосида жорий йилнинг апрел ойида 4 маротаба сайёр қабуллари ўтказилиб, уларда жами 23 та мурожаатлар кўриб чиқилди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида уларнинг 17 таси қаноатлантирилиб, 6 тасининг ижроси назоратга олинди.

   Сектор штаби ишчи гуруҳи  томонидан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ҳамда уларга тизимли ёрдамлар кўрсатиш мақсадида маҳаллабай ўрганишлар олиб борилмоқда.

   Жумладан, сектор ҳудудида 14 - 30 ёшдаги ёшлар сони
2 958 нафарни ташкил қилиб, шундан 2 958 нафарига анкета сўровномалари тўлдирилди ҳамда муаммоси мавжуд 25 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилиши учун тавсиялар берилди.

   Шунингдек, сектор ҳудудида ишсиз ва бошқа муаммолари мавжуд 44 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилиб, шундан 34 тасининг ёки    86 фоизининг муаммолари ҳал этилиб, “Ёшлар дафтари”дан чиқарилиши таъминланди.

    Жумладан, “Ёшлар дафтари”га киритилган 8 нафар ёшларнинг доимий бандлиги таъминланди, 2 нафар тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ёшларга субсидия ажратилиб, 12 нафар ёшларнинг 43,1 млн сўмлик контракт тўловлари тўлаб берилди, 6 нафар ёшларнинг 10,2 млн сўмлик сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат тўловлари тўлаб берилиши, 6 нафарига бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш орқали ҳалқ депутатлари кенгашининг қарорига асосан ижтимоий ҳимояга мухтож ёшларнинг 92 фоизи дафтардан чиқарилди.

    Шунингдек, сектордаги 30 ёшдан юқори бўлган 3 285 нафар хотин-қизлар хатловдан ўтказилиб, уларнинг 3 285 нафарига анкета сўровномалари тўлдирилди.

     Сектор ҳудудида “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи давомида туманнинг 2-секторида жами 131 нафар аёллар қамраб олинди.

     Шундан 36 нафар аёллар ижтимоий муҳофазага муҳтож ишсиз аёллар, тадбиркорлик қилиш истагини билдирганлар 7 нафар, боқувчиси йўқ, эҳтиёжманд хотин-қизлар 44 нафар, Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар 26 нафар, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар 18 нафарни ташкил қилади.

    “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига қамраб олинган 131 нафар хотин-қизлардан 107 нафарининг турли муаммолари ҳал қилинган.

     Шундан 3 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож ишсиз аёллар ишга жойлаштирилди, 16 нафар тадбиркорлик қилиш истагини билдирган аёлларгаимтиёзли кридетлар ажратилиб, тадбиркорликка йўналтирилди, 44 нафар боқувчиси йўқ, эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдам ажратилди, 26 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдам ажратилди, 18 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизларга "Аёллар жамғармаси" маблағлари ҳисобидан моддий ёрдамлар ажратилиши таъминланди.

    Шу каби,  маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ҳоким ёрдамчилари ҳамда ишчи гуруҳлар томонидан сектордаги мавжуд жами 3 429 та хонадондан бугунги кунда 3 214 тасида хатлов ўтказилди ва 482 нафар ишсиз фуқаролар аниқланиб, 351 нафари фуқароларнинг бантлиги таьмиланди хамда бу борада ишлар давом эттирилмоқда.

    Бундан ташқари, аҳолини саломатлигини сақлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

    Жумаладан, апрел ойида сектордаги 16 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, шундан 3 нафарига 4.5 млн. сўмлик зарур турдаги  дори-дармонлар тарқатилди.

    Шунингдек, 19 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож ва якка-ёлғиз яшовчи 19 нафар фуқароларга 4,5 млн сўмлик озиқ-овқатлар тарқатилган бўлса, 7 нафар мухтож фуқароларга жами 16,5 млн. сўмлик бир марталик моддий ёрдамлар ажратилди. 

   Аҳолини ижтимоий ривожлантириш, маҳалланинг ўсиш нуқтаси (драйвери)ни аниқлаш ҳамда инфратузилмасини яхшилаш мақсадида “Маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилган.

    Шу билан бирга, ҳар бир маҳаллада тайинланган тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари, сектор ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда маҳалла раислари билан ҳамкорликда хонадонбай иш ташкил этилмоқда.

    Учқудуқ туманида, хусусан 2-сектор ҳудудида таълим даражасини ошириш, ёш авлодни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда.

    Шу каби, ҳудудда ёшларнинг спорт билан мунтазам равишда шуғулланиши, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, спорт турини ривожлантириш мақсадида сектордаги барча умумтаълим мактабларидаги мавжуд спорт заллари фуқаролар учун туну-кун очиб қўйилган бўлиб, аҳоли ва ёшлар ўртасида турли кўринишдаги спорт тадбирлари мунтазам ўтказилиб келинмоқда.  

    Ҳозирги кунда сектор аъзолари томонидан аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун уйма-уй юриш, фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва уларни ҳал қилиш, ёшлар ва аёллар дафтарига киритилган фуқароларни бандлигини таъминлаш борасидаги кенг кўламли ишлар давом эттирилаётган бўлиб, уларнинг натижалари ҳақида кейинги муддатларда ахборот бериб борилиши таъминланади.

    Бундан ташқари, сектор томонидан аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида тизимли чоралар кўриб келинмоқда.

Учқудуқ туманида, хусусан 2-сектор ҳудудида таълим даражасини ошириш, ёш авлодни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда.

    Бундан ташқари, туман Ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги туман ИИБ ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда 2-сектор ҳудудида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларида ёшлар, вояга етмаганлар ҳамда аёллар ўртасида ҳозирги кундаги долзарб масалалардан бири саналаётган жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларни содир этилишини олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ҳамда йиғилишлар ўтказилиб, ушбу тадбирлар давомида ҳозирги кунда ушбу ҳудудларда нотинч, ноқобил, ичкиликка ружу қўйган, ДЭОга мойил, норози кайфиятдаги фуқаролар, маъмурий назоратда турувчи, жазони ижро этиш муассасасидан қайтган фуқаролар, ёшлар, шунингдек аёллар билан доимий равишда профилактик суҳбатлар олиб борилиб,  уларни ижтимоий ҳаётга интеграция қилиш мақсадида маънавий ва спорт тўгаракларига жалб қилиш чораларини  кўриш, бундан ташқари  ўз жонига қасд ва суиққасд қилишга мойил бўлган шахслар билан алоҳида профилактик тадбирлар мунтазам ўтказиб бориш юзасидан тегишли маъсул ташкилотлар билан ҳамкорликдаги тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда сектор аъзолари томонидан аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун уйма-уй юриш, фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва уларни ҳал қилиш, махсус дафтарларга киритилган фуқароларни бандлигини таъминлаш борасидаги кенг кўламли ишлар давом эттирилаётган бўлиб, уларнинг натижалари ҳақида ахборот бериб борилиши таъминланади.

2-СЕКТОР МАСЪУЛ КОТИБИ томонидан тақдим этилди.

 

         ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ РАҲБАРЛИГИДАГИ 4-СЕКТОР ФАОЛИЯТИ

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги
(ПҚ-92-сон) қарорингиз билан ҳар бир маҳаллада ёшлар билан ишлаш бўйича вертикал тизим жорий этилиб, маҳалалардаги Ёшлар етакчиларининг иш фаолияти бўйича ҳуқуқий асослари яратиб берилди ва олиб борилаётган одилона ислоҳот маҳалладаги ҳар бир ёшгача етказиб берилиши таъминланмоқда.

    Ёшлар етакчилари томонидан ҳар бир хонадонга кириб, ҳар бир ёш билан юзма-юз гаплашиб уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганиб чиқилди ҳамда ҳар бир маҳалланинг “Ёшлар баланси” шакллантирилди.

    Бугунги кунда, ёшлар етакчилари томонидан маҳалладаги ёшларнинг қизиқиши, хохиш-истакларига мувофиқ уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, “Беш ташаббус олимпиадаси”га жалб этиш, маданият, спорт, ахборот-технологиялари, китобхонликка кенг жалб этиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекстон Республикаси Президентининг 2022 йил ноябрь ойида Навоий вилоятига ташрифингиз давомида ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда “Ёшлар билан ишлаш бўйича Навоий вилояти тажрибаси”ни жорий этиш топшириғини берилган эди.

         Навоий вилояти тажрибаси сифатида Учқудуқ туман ишчи гуруҳи билан биргаликда барча сектор худудидаги МАФ ва ОФЙларда ёшларни хатловдан ўтказиш ишлари ташкил этилиб, ҳар бир ёш аниқ маълумотлар базасига шакллантирилди.

  1. Учқудуқ туман 4-сектор худудида 2023 йилнинг меҳнат ресурслари балансига кўра:

-ўртача доимий аҳоли 7 143 киши

шундан меҳнат ресурслари 5 792 нафар,

иқтисодий фаол аҳоли 4 709 нафар,

жами банд аҳоли 4 359 нафарни,

(шундан, расмий секторда бандлар 3 089 нафар,

норасмий секторда бандлар 1 083 нафар,

четга кетганлар 187 нафар)

350 нафар ишсиз мавжуд (ишсизлик даража 7,4 %)

  1. 4-сектор 2023 йилнинг Ёшлар балансига кўра:

-Ёшлар сони жами (14-30 ёшлар) 1 530 киши

жами банд ёшлар 1 443 нафарни,

(шундан, расмий секторда бандлар 1 354 нафар,

норасмий секторда бандлар 40 нафар,

четга кетганлар 49 нафар,

вақтинча ишлаш имкони йўқлар 41 нафар

вақтинча меҳнат қилиш имкони йўқлар 2 нафар)

34 нафар ишсиз мавжуд (ишсизлик даража 2,3 %)

    Топшириққа мувофиқ, тумандаги 4-сектор худудида 1 530 нафар 14-30 ёшдаги ёшлар учта тоифаларга ажратилди. Хусусан, 1 354 нафари яшил тоифа, 166 нафари сариқ тоифа ҳамда 34 нафари қизил тоифага ажратиб олинди.

   Ёшлар билан индивидуал ишлаш тизимини жорий этиш мақсадида тумандаги асосий йирик корхона ва ташкилотларнинг 7 нафар раҳбарларига 4-сектордаги 34 нафар ёшлар бириктирилган ҳолда ёшлар билан ишлаш юзасидан 2 та маҳаллада 4-сектор нинг “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқилди.

   Норасмий секторда фаолият кўрсатаётган 40 нафар ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича 25 нафари (62.5%) ёшларни бандлиги таъминланди, жумладан:

-6 нафари расмий секторга ишга жойлаштирилди

-19 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилинди

Йил якунига қадар норасмий секторда фаолият кўрсатаётган 15 нафарини бандлигини таъминлаш чораларини кўрилади.

   4-СЕКТОР МАСЪУЛ КОТИБИ томонидан тақдим этилди.

 

         ТУМАН ИЧКИ ИШЛАР РАҲБАРЛИГИДАГИ 2-СЕКТОР ФАОЛИЯТИ

         Туман 3-сектори томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ҳудудда мавжуд муаммолар билан “маҳаллабай” ишлаш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ишлар алоҳида назоратга олиниб, бу борада сектор аъзолари томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

   Жумладан, сектор ҳудудида 3 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 3 053 та хонадонлар мавжуд бўлиб, уларда 12 168 нафар нафар аҳоли истоқомат қилиб келмоқда.

   Жорий йилнинг ўтган даврида сектор раҳбарининг тасдиқланган графиги асосида жорий йилнинг 6 ойида 25 маротаба фуыаролар билан сайёр қабуллари ўтказилиб, уларда жами 104 та мурожаатлар кўриб чиқилди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида уларнинг 90 таси қаноатлантирилиб, 12 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 2 тасининг ижроси назоратга олинди.

Сектор штаби ишчи гуруҳи  томонидан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ҳамда уларга тизимли ёрдамлар кўрсатиш мақсадида маҳаллабай ўрганишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, сектор ҳудудида 14 - 30 ёшдаги ёшлар сони
2 285 нафарни ташкил қилиб, шундан 2 174 нафарига анкета сўровномалари тўлдирилди ҳамда муаммоси мавжуд 29 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилиши учун тавсиялар берилди.

Шунингдек, сектор ҳудудида ишсиз ва бошқа муаммолари мавжуд 45 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилиб, шундан 39 тасининг ёки 87 фоизининг муаммолари ҳал этилиб, “Ёшлар дафтари”дан чиқарилиши таъминланди.

Жумладан, “Ёшлар дафтари”га киритилган 5 нафар ёшларнинг доимий бандлиги таъминланди, 6 нафар тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ёшларга субсидия ажратилиб, 10 нафар ёшларнинг 72,1 млн сўмлик контракт тўловлари тўлаб берилди, 6 нафар ёшларнинг 36 млн сўмлик сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат тўловлари тўлаб берилиши, 12 нафарига бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш орқали ҳалқ депутатлари кенгашининг қарорига асосан ижтимоий ҳимояга мухтож ёшларнинг 87 фоизи дафтардан чиқарилди.

Шунингдек, сектордаги 30 ёшдан юқори бўлган  хотин-қизлар хатловдан ўтказилиб, анкета сўровномалари тўлдирилди.

Сектор ҳудудида “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи давомида туманнинг 3-секторида жами 127 нафар аёллар қамраб олинди.

Шундан 32 нафар аёллар ижтимоий муҳофазага муҳтож ишсиз аёллар, тадбиркорлик қилиш истагини билдирганлар 8 нафар, боқувчиси йўқ, эҳтиёжманд хотин-қизлар 43 нафар, Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар 19 нафар, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар 22 нафарни, уй-жойга мухтожлар 3 нафарни ташкил қилади.

“Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига қамраб олинган 127 нафар хотин-қизлардан 115 нафарининг турли муаммолари ҳал қилинган.

Шундан 5 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож ишсиз аёллар ишга жойлаштирилди, 8 нафар тадбиркорлик қилиш истагини билдирган аёлларгаимтиёзли кридетлар ажратилиб, тадбиркорликка йўналтирилди,43 нафар боқувчиси йўқ, эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдам ажратилди,
19 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдам ажратилди, 22 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизларга "Аёллар жамғармаси" маблағлари ҳисобидан моддий ёрдамлар ажратилди, 3 нафар уй-жойга мухтож хотин-қизларнинг ижара компенсатсия тўловлари тўлаб берилиши таъминланди.

Шу каби,  маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ҳоким ёрдамчилари ҳамда ишчи гуруҳлар томонидан сектордаги мавжуд жами 3053 та хонадондан бугунги кунда 3053 тасида хатлов ўтказилди ва 376 нафар ишсиз фуқаролар аниқланиб,295 нафари фуқароларнинг бандлиги таьмиланди хамда бу борада ишлар давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари, аҳолини саломатлигини сақлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Жумаладан, сектордаги 18 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, шундан 4 нафарига 15млн. сўмлик зарур турдаги  дори-дармонлар тарқатилди.

Шунингдек, 14 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож ва якка-ёлғиз яшовчи фуқароларга 7,5 млн сўмлик озиқ-овқатлар тарқатилган бўлса, 9 нафар мухтож фуқароларга жами 10.8 млн. сўмлик бир марталик моддий ёрдамлар ажратилди. 

Аҳолини ижтимоий ривожлантириш, маҳалланинг ўсиш нуқтаси (драйвери)ни аниқлаш ҳамда инфратузилмасини яхшилаш мақсадида “Маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилган. Шу билан бирга, ҳар бир маҳаллада тайинланган тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари, сектор ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда маҳалла раислари билан ҳамкорликда хонадонбай иш ташкил этилмоқда.

 Учқудуқ туманида, хусусан 3-сектор ҳудудида таълим даражасини ошириш, ёш авлодни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда.

Шу каби, ҳудудда ёшларнинг спорт билан мунтазам равишда шуғулланиши, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, спорт турини ривожлантириш мақсадида сектордаги барча умумтаълим мактабларидаги мавжуд спорт заллари фуқаролар учун туну-кун очиб қўйилган бўлиб, аҳоли ва ёшлар ўртасида турли кўринишдаги спорт тадбирлари мунтазам ўтказилиб келинмоқда.  

Ҳозирги кунда сектор аъзолари томонидан аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун уйма-уй юриш, фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва уларни ҳал қилиш, ёшлар ва аёллар дафтарига киритилган фуқароларни бандлигини таъминлаш борасидаги кенг кўламли ишлар давом эттирилаётган бўлиб, уларнинг натижалари ҳақида кейинги муддатларда ахборот бериб борилиши таъминланади.

         Бундан ташқари, сектор томонидан аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида тизимли чоралар кўриб келинмоқда.  Учқудуқ туманида, хусусан 3-сектор ҳудудида таълим даражасини ошириш, ёш авлодни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, туман Ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги туман ИИБ ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда 3-сектор ҳудудида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларида ёшлар, вояга етмаганлар ҳамда аёллар ўртасида ҳозирги кундаги долзарб масалалардан бири саналаётган жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларни содир этилишини олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ҳамда йиғилишлар ўтказилиб, ушбу тадбирлар давомида ҳозирги кунда ушбу ҳудудларда нотинч, ноқобил, ичкиликка ружу қўйган, ДЭОга мойил, норози кайфиятдаги фуқаролар, маъмурий назоратда турувчи, жазони ижро этиш муассасасидан қайтган фуқаролар, ёшлар, шунингдек аёллар билан доимий равишда профилактик суҳбатлар олиб борилиб,  уларни ижтимоий ҳаётга интеграция қилиш мақсадида маънавий ва спорт тўгаракларига жалб қилиш чораларини  кўриш, бундан ташқари  ўз жонига қасд ва суиққасд қилишга мойил бўлган шахслар билан алоҳида профилактик тадбирлар мунтазам ўтказиб бориш юзасидан тегишли маъсул ташкилотлар билан ҳамкорликдаги тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.  

Ҳозирги кунда сектор аъзолари томонидан аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун уйма-уй юриш, фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва уларни ҳал қилиш, махсус дафтарларга киритилган фуқароларни бандлигини таъминлаш борасидаги кенг кўламли ишлар давом эттирилаётган бўлиб, уларнинг натижалари ҳақида ахборот бериб борилиши таъминланади.

 

3-СЕКТОР МАСЪУЛ КОТИБИ томонидан тақдим этилди.

O'qilgan: 663 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 03 Jul 2023

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: