LOTIN-КИРИЛЛ

Фарқи бор: товламачилик ва фирибгарлик

    Бу икки ҳуқуқбузарлик бир-бирига сиртдан ўхшаб кетади. Аммо улар алоҳида жиноят бўлиб, ўзининг таркиби, хусусиятлари ва ижтимоий хавфлилиги билан бир-биридан фарқ қилади.

    Товламачилик
Товламачилик деганда шахсни турли хил йўллар билан қўрқитиб, унинг мулкини, мулкий ҳуқуқларни топширишни ёки мулкий тусдаги хатти-ҳаракатни амалга оширишни талаб қилиши тушунилади. Товламачиликни содир этишда қўрқитиш турли усулларда амалга оширилиши мумкин, масалан:

  •     зўрлик ишлатиш билан (уриш, дўппослаш, тан жароҳати етказиш таҳдиди) қўрқитиб;
  • мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш билан қўрқитиб;
  • шахс учун сир сақланиши керак бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб (содир этган айбли қилмишни оммага етказиш, аёлни унинг эрига беҳаё суратларини кўрсатиш билан таҳдид қилиш)

    Бунда қўрқитиш реал бўлиши керак. Яъни агар жабрланувчи товламачининг талабини бажармаса, ҳақиқатан хавф келиб чиқиш эҳтимоли бўлиши зарур.

    Нафақат талаб қилиш, балки жабрланувчини ўз мулкий қимматликларни олиб келиб берадиган ҳолатга солиб қўйиш ҳам товламачилик ҳисобланади.

    Товламачиликда жабрланувчи томонидан мулк ёки мулкий ҳуқуқлар топширилиши шарт эмас. Товламачи томонидан мулкни топширишни талаб қилинишининг ўзи жиноят тугалланганини англатади.

    Фирибгарлик
Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки унинг мулкка бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш фирибгарлик ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, фирибгарликда фирибгар ўзганинг мол-мулкини текинга эгаллаш учун ёлғон ишлатади, алдайди, иккинчи томоннинг ишончини поймол қилади.  Бунда сиртдан қараганда жабрланувчи фирибгарга ўз мулкини “ихтиёрий равишда” топшираётганга ўхшайди. Чунки жабрланувчи алданади, у фирибгарни ёлғон ишлатаётганини сезмайди. Шунинг учун ўз мулкини ёки мулкий ҳуқуқларини тазйиқсиз, қўрқитишсиз, ўз хоҳишига кўра топширади. Масалан, маҳсулот олди-сотдисида сотувчи маҳсулотни харидорга топширади, харидор томонидан эса сотувчига қалбаки пуллар тақдим этилади. Ушбу ҳолатда фирибгарлик содир этилганини кўришимиз мумкин. Эътибор беринг, бу ерда сотувчини ўз мулкини беришга ҳеч ким мажбур этгани йўқ, гўёки у “ўз хоҳишига кўра” мулкини фирибгарга топширгандек кўринади. Лекин аслида ундай эмас. Сотувчи маҳсулотни текинга бериб юбориш истагида бўлмаган, пул эвазига харидорга топширган (берилган пулни ҳақиқий деб ўйлаган). Пул эса ҳақиқий эмас бўлиб чиқади, бу дегани сотувчининг талаби қондирилмасдан унинг мулкка бўлган ҳуқуқига путур етказилганлигини кўрсатмоқда.

     Фарқ нимада?
Бу икки ҳуқуқбузарлик бир биридан, асосан, қилмишнинг содир этиш усули билан фарқланади. Товламачиликда жиноятнинг содир этиш усули қўрқитиш ҳисобланади, фирибгарликда ундай эмас. Фирибгарликда жабрланувчи ўз мулкини мажбурликдан бошқа шахсга топширмайди, ўзи хоҳлаб топширади. Жабрланувчига тазйиқ ўтказилмайди. Товламачиликнинг ижтимоий хавфлилиги фирибгарликдан юқори. Фирибгарлик ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига кирса, товламачилик унча оғир бўлмаган жиноятлардандир.

     Жавобгарлик қандай?
Товламачилик учун, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари қўлланилиши мумкин.

Фирибгарлик учун эса, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланган.

O'qilgan: 342 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: