Учқудуқ туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибида муҳокама қилинган масалаларга алоқадор бўлган корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Мажлисни туман ҳокими Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси С.Хамроев олиб борди.
Сессия кун тартибида депутатлар Учқудуқ туманида “Оғир” тоифадаги ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита”ни тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш ва туманни ишсизликдан ҳоли худудга айлантириш бўйича белгилаб берилган режа-топшириқларни ижроси тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, туман Адлия бўлими томонидан 2023 йил 1 чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-27-сонли “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди.
Кун тартибида кўриб чиқилган масалалар юзасидан сектор раҳбарлари, туман адлия бўлими бошлиғи У.Тўраев, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Б.Фаттоев, туман хокими ўринбосари О.Рамазонов, туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи А.Қодировларнинг ахборот ва ҳисоботи эшитилди.
Мажлис кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман кенгаши депутатлари Г.Алланова, М.Абдукаримов, З.Санаевлар музокараларда сўзга чиқдилар.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш тўққизинчи сессияси кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.