LOTIN-КИРИЛЛ

Оилага эътибор – элга эътибор

 

  Оила тушунчаси ҳамиша Давлатимиз томонидан ҳам, халқимиз томонидан ҳам диққат – эътиборда бўлиб келган. 

  Мамлакатимизда оила мустаҳкамлигини уларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, айниқса, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, зарур шарт-шароитларни яратиш борасида муҳтарам Президентимиз рахнамолигида кенг миқёсли ишлар олиб борилмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустақкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони ҳам оила мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ролини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

  Жорий йилнинг 20 июнь куни Учқудуқ туман 10-сонли мактабининг мажлислар залида Учқудуқ тумани оила ва хотин қизлар бўлими ва тумандаги маҳалла ва овул фуқаролар йиғини раислар ва хотин-қизлар фаоллари иштирокида, ажралиш ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш чораларини кўриш юзасидан семинар бўлиб ўтди.

  Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида суд томонидан никоҳдан ажратиш ҳақида жами 16 та иш кўрилган бўлиб, шундан 8 та оилалар ажратилганлиги, 4 та оилалар арзимас сабабларга кўра никоҳдан ажратишни сўраб судга мурожаат қилганлиги сабабли уларни аризалари рад этилганли, 4 та оилалар оила ва хотин-қизлар бўлими билан хамкорликда яраштирилганлиги таъкидланди. 

Бундан ташқари, никоҳдан ажрашиш ҳақида ариза билан судга мурожаат этган ҳар бир оилани яраштириш ва уни сақлаб қолиш учун энг аввало уларнинг ота-оналари, маҳалла фуқаролар йиғини оилавий қариятларни мустаҳкамлаш комиссияси, оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда иш олиб бориш, оилаларни сақлаб қолишда катта самара беришини, арзимаган сабабларга кўра бузилаётган оилаларни тиклаш, уларни мустаҳкамлаш чораларини кўриш, нотинч ва муаммоли оилалар билан кўпроқ иш олиб бориш, суд томонидан юборилаётган тарафларни яраштириш тўғрисидаги ажримлар бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳамда хулосаларни ўз вақтида тақдим этиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ҳамда оилаларни мустаҳкамлигини таъминлаш ҳақида айтиб ўтилди.

Фуқаролик ишлари бўйича 

Учқудуқ туман суди раиси А.Жумаев

 

O'qilgan: 429 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: