2022—2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эьтибор ва сифатли таьлим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.
Унга кўра, жиноятларни тергов қилиш жараёнида “Хабеас корпус” институтини қўллаш амалиётини янада кенгайтириш мақсадида тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувларини эшитиб туриш ва мулкни хатлашга санкция бериш ваколати прокурорлардан судларга ўтказилди. Жиноят ишини судларга айблов хулосаси ва ҳимоячи фикри билан бирга тақдим этиш тартиби жорий этилди. Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш талаби бекор қилинмоқда.
Шунингдек,ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг янги қиёфасини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини халқ манфаатлари, инсон қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш мақсадида судга қадар иш юритишнинг барча босқичида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолатлари кучайтирилди.
Аббос НУРИЛЛАЕВ,
туман прокуратураси терговчиси.