Сунги уч йилда электр энергияни тежаш мақсадида олиб борилган кенг тарғибот ва ташвиқот ишлари орқали аҳоли хонадонларида 19700 дона, улгуржи истеъмолчиларидан эса 9000 га яқин энергия тежамкор лампаларга алмаштирилишига эришилди. 2017 йилда “Боздун” ОФЙ Жузкудук овулида яшовчи 2 гуруҳ ногирони Кенжебаева Динаранинг уйида 4.2 млн сўмлик жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
2018 йилда "Йулчилар" ОФИ худудида қурилаётган намунавий лойихалар, хизмат уйлари ва арзон уй жойларга 1,7 км 10 кВ ва 1,2км 0,4 Квли хаво электр узатиш тармоқлари тортилди. Вилоят буйича 0,4 кВли хаво электр узатиш тармокларидан очик симлар ўрнига хавфсиз замонавий симлар тортилиб, ташки электр энергия билан таъминланди. 20 минг 300 метр 0,4-06-10 кВли хаво электр узатиш тармогига 7 дона трансформатор етказиб берилди, мавжудлари таъмирланди.
2019 йилда Шалхар овулига 3км 0,4 кВли хаво электр узатиш тармоқлари янгиланиб 70 дона темир бетон таянчлар алмаштирилди.
2020 йилда "Йўлчилар" ОФЙ ҳудудидаги юксалиш кўчаларига 6км 0.4 /10 кВли хаво тармоғи ҳамда 3 дона 160/10 кВА ли транспорматор пунктлари янги қурилиш ишлари амалга оширилди.
2021 мавжуд электр энергия тармоғини яхшилаш мақсадида 8,6 млрд сўм маблағ эвазига 65,6 км узунликдаги электр тармоқларида модернизация ишлари олиб борилиб 10 та янги трансформатор ўрнатилди.
2022 йилда Учкудуқ туман Шалхар ОФЙ Контай овулига 1дона 100 кВА ли транспорматор пункти ўрнатилиб 6,25км Ҳаво узатиш тармоғи янгиланди.
Учқудуқ тумани шаҳар ҳудудида 3 дона транпорматор пунктлари қуввати оширилиб 5км янги кабель ва хаво электр узатиш тармоғи янгиланди.
2023 йилда Узункудук ОФЙ Бузаубай овулига 10 кВ-ли 6 км хаво электр узатиш тармоғи янгиланиб 1дона 160 кВА трансформатор пункти ўрнатилмоқда. "Обод махалла" дастурига Учкудуқ тумани “Дўстлик” ва “Мустақиллик” МФЙларига 2 дона 630кВА транспорматор ва 1км кабел тармоқлари алмаштирилиб 3км 6кВАли хаво электр узатиш тармоғини янгилаш режага киритилган.