LOTIN-КИРИЛЛ

ЭНГ ЧАҚҚОН, ПАЗАНДА, ОДОБЛИ, ЗУККО ЁҚИМТОЙ ВА БИЛИМДОН ҚИЗЛАР!

 IMG 8020

Ўзбек шеъриятининг оташнафас шоираларидан бири, инсон руҳияти дунёсининг бетакрор куйчиси шоира Зулфия Исроилова таваллудининг 108 йиллиги муносабати билан Учқудуқ туманида маданий-маърифий тадбирлар, шеърият кечалари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири 14-сонли мактабгача таълим муассасасида ўтказилди.

“Зумрадойлар давраси” тўгараги аъзолари иштирокида бўлиб ўтган  кўрик-танлов “Зулфияхоним издошлари” деб номланди. Унда иштирок этган 6 нафар жажжи қизлар 6 та шарт асосида ўзаро беллашдилар. Ўзини таништириш,  гулдаста тайёрлаш, Зулфия шеърларидан намуналар ёд айтиш шартларида  қизларнинг чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди.

IMG 7930

Арзанда бўлмайлик, пазанда бўлайлик шартида эса иштирокчи қизалоқлар манти тугиб, баҳорий салатлар тайёрлаб ҳакамларга тақдим этишди. Сўнгги уйга вазифа шартида эса иштирокчи қизлар “Бойчечагим қўшиғи”га маромига етказиб рақс ижро этишди.

Кўрик-танлов ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, “Энг пазанда” номинациясида  Раъно Элмуродова, “Энг чаққон” номинациясида Мадина Йўлчибоева, “Энг одобли” номинациясида Дилдора Бахронова, “Энг зукко” номинациясида Нигина Саъдуллаева, “Энг ёқимтой”номинациясида  Зуҳра Холмаматова,  “Энг билимдон” номинациясида  Бибинора Авгановалар совриндор бўлишди.

“Зумрадойлар давраси” тўгарагининг  одобли, истеъдодли, билимли қизалоқлари муносиб рағбатлантирилди.

Гулсара ШУКРУЛЛАЕВА,

14-сонли МТТ тарбиячиси.

O'qilgan: 384 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: