“НКМК” АЖ Шимолий кон бошқармасида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида “Қайнона-келин” кўрик-танлови ўтказилди.
Танловда корхона бўлинмаларидан 10 та оилавий жамоа иштирок этди. Жамолар “Мен унга шундай таъриф бераман”, “Ошхонадаги қайнона-келин”, “Бизнинг оила” шартлари бўйича беллашди. Шартларни моҳирлик, чаққонлик ва ўзаро ҳамкорлик билан бажарган темир йўл цехи ишчиси Манзура Бозорова келини Зарина билан ғолибликни қўлга киритди.
Кўрик-танлов ғолиб ва совриндорлари Шимолий кон бошқармаси маъмуриятининг фахрий ёрлиғи ва 1-сонли Бирлашган касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.