Халқ билан мулоқот қилиш, юртдошларимизни ўйлантираётган, кези келганда қийнаётган дарду муаммоларига қулоқ тутиш бугун давлат идоралари фаолиятининг бош мезонига айланди.
Куни-кеча “Алтинтау” овул фуқаролар йиғинидаги Қулқудуқ овулида ташкил этилган сайёр қабулда бевосита ёшлар билан жонли мулоқот ташкил қилинди. Туман ҳокими С.Хамроев, Учқудуқ шаҳар ДХХ раҳбари ва мутасадди корхона - ташкилотлар вакиллари аввалига овул ёшларининг бугунги турмуши ва фаолияти билан танишдилар. 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида овул ёшлари ўртасида ўтказилган волейбол спорт мусобақасида иштирок этишиб, беллашув совриндорларига туман ҳокими томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Бугун овул фуқаролар йиғинида 14-30 ёшдаги фуқаролар сони 100 нафардан ортиқ бўлиб, корхона ва ташкилотларда, чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликларида аксариятининг бандлиги таъминланган. Шунингдек, 22 нафар овул ёшлари турли олий ўқув юртларида, техникумларда таҳсил олишмоқда. Учрашувда Бауржан Примқулов, Умитхат Алиакбарова иш сўраб мурожаат қилди. Туман электр таъминоти корхонаси овул бўлимига Б.Примқулов электрик, У.Алиакбарова эса овул фуқаролар йиғини идорасига апрель ойидан хизматчи вазифасига Алимжан Примқулов эса субсидия асосида ускуналар харид қилиб, ўзини-ўзи банд қиладиган бўлди.
Шунингдек, очиқ мулоқотларда Гулзат Оразимбетова, Лайло Жайсанова, Жанна Оринбасарова ва Марат Аймахановларнинг олий ва ўрта –махсус таълимдаги контракт пуллари тўлаб бериладиган бўлди.
Рақамлардан кўриниб турибдики, Учқудуқда аҳоли айниқса ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ