30 январь – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун.
Шу муносабат билан Учқудуқ туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабида хотира маросими ўтказилди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари, таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Тадбирда Учқудуқ туман ҳокими Соли Хамроев сўзга чиқиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти, мустақил Ўзбекистон Республикаси тараққиётидаги ўрни, мамлакатимизда барча соҳаларни ривожлантириш борасида айниқса, ёшларни етук ва баркамол инсонлар бўлиб камол топишлари йўлида амалга оширган ишлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Шу куни мактаб фойесида Биринчи Президент бюсти ўрнатилди. Хотира маросимига йиғилганлар бюст пойига анвойи гуллар қўйиб, ҳурмат бажо келтирдилар.
Шундан сўнг, мактаб ўқувчи-ёшлари томонидан Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига доир қимматли маълумотлар келтириб ўтилди. Асарларидан иқтибослар ёд айтилди. Ватанни мадҳ этувчи шеърлар, қўшиқлар ижро этилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.