“30 июль -Халқаро дўстлик куни” муносабати билан Шимолий кон бошқармаси Темир йўл цехи Маъмурий маиший комбинати биносида 2022 йил 26 июлда тажриба алмашиш мақсадида семинар ўтказилди. Семинарда ШКБ барча бўлинма “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш кенгаши” раислари, Маънавият ва маърифат бўлими етакчилари, Ёшлар иттифоқи кенгаши раислари ва Касаба уюшмаси қўмитаси раислари ҳамкорлигида ўтказилди.
Семинарни ўтказишдан асосий мақсад Шимолий кон бошқармаси жамоасида ишловчи барча кўп миллатли ходимларнинг ҳамжихатлик ва бирлашган ҳолда бир жамоа бўлиб ишлаши, шунингдек Давлатимиз равнақи йўлида самарали меҳнатларини яънада такомиллаштириш мақсадида иш фаолиятларини ўрганиш ва маъмурий хўжалик бўлимларида самарали меҳнатларини жамоа ишчи ходимларига ўргатиш ҳисобланади.
Семинарда Шимолий кон бошқармаси бўлинма раҳбарлари, хотин-қизлар кумитаси раислари ҳамкорлигида байрам тадбири самарали ўтказилди. Семинар катта байрам тадбирига айланди, унда миллий либослар танлови, миллий таомлар кўргазмаси ҳам “Учқудуқ” маданият сарои ходимлари иштирокида гала концерт ташкилаштирилди.
Семинар иштирокчилари тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирар экан бу каби тадбирларни бошқа жамоаларда ҳам ташкиллаштириш таклифларини билдириб ўтдилар.