Учқудуқ туман ҳокимлигида туман мактабгача таълим бўлими мудири вазифасига тайинлов ўтказишга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда туман мактабгача таълим ташкилоти директорлари, бўлим мутасаддилари, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Мажлисни туман ҳокими С.Хамроев бошқариб борди. Навоий вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Амонова сўзга чиқиб, йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2022 йил 22 июлдаги 263-к сонли буйруғи билан таништирди.
Унга кўра, Учқудуқ туман мактабгача таълим бўлими мудири лавозимига 3 ой синов муддати билан Ғайбуллаева Дилора Ўктамовна тайинланганлигини ўқиб эшиттирди. Д.Ғайбуллаева тайинловга қадар 10-сонли МТТ директори лавозимида фаолият олиб бориб, ўз иш фаолияти давомида ташаббускорлигини, фидоийлигини намойиш этди. Айниқса, у раҳбарлик қилган муассасада болаларни инглиз ва рус тилларини ўргатишга алоҳида эътибор қаратилди.
Тайинлов юзасидан туман ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, туман ҳокими матбуот котиби Р.Қодирова, 2-сонли МТТ директори Д. Камолова сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.