Ошқозон ичак касаллиги кўпроқ йилнинг иссиқ пайтларида учрайди.Улар касаллик қўзғатувчи микроблар таъсирида ривожланади. Микроблар оғиз орқали тушиб, ичак йўлида кўпаяди ва деворини яллиғлантиради. Шунинг учун нажасда шиллиқ модда ва қон бўлиши мумкин баъзи микроблар ўзидан токсин яъни захар ажратиш хусусиятига ега. Ушбу токсин қонга сўрилиб, бутун танани захарлайди.
Касалликнинг юқиш йўллари
Касаллик асосан бемордан юқади. Микроблар беморнинг нажаси, сўлаги, сийдиги, қусуғи билан ташқи муҳитга ажралиб чиқади. Юқумли ошқозон ичакларининг тарқалишида пашша, суварак ва шу каби бошқа ҳашоратларнинг ҳам ўрни катта. Улар ифлос жойларда тухум қўйиб, кўпайиб касаллик қўзғатувчи микроорганизмларни ўзига илаштириб олади ҳамда озиқ-овқат махсулотлари, сув ва идиш-товоққа қўниб, уларга микробларни тарқатади.
Юқумли ошқозон ичак касаллиги қуйидагича намоён бўлади:
Ичнинг одатдагидан кўра тез-тез ва суюқ кетиши, баъзи ҳолларда нажасда қон бўлиши, кўнгил айниш, қусиш, дармон қуриши.
Шифокор келгунга қадар уй шаройитида беморга қандай ёрдам бериш керак?
Беморга одатдагидан кўра кўпроқ суюқлик ичиришга ҳаракат қилинг. Беморга шифокор билан маслаҳатлашмасдан туриб, турли хил дори воситалари, жумладан антибиотик бериш мумкин емас. Кўпроқ қайнатилган сув ичиш тавсия етилади. Хўл меваларни яхшилаб ювиб истеъмол қилиш зарур. Яхши сақланмаган ва узоқ вақт туриб қолган овқатларни ёки салатларни истеъмол қилишдан чекланинг. Совутгичларни тоза тутиш, ундаги махсулотларни ўз вақтида истеъмол қилиш, тез-тез янгилаб турмоқ даркор. Идиш-товоқларни ювгандан сўнг қайнаган сувга ботириш ёки чайиш керак. Касалхонага борганда бемор яқин кишингиз бўлсада масофа сақланг.
Чақалоқларни овқатлантиришда сунъий овқатларни болага етарли қилиб тайёрлаб беринг ҳамда узоқ сақламасликка эътибор қаратинг.
Aтроф-муҳит, хонадонлар ва аҳоли умумий фойдаланадиган жойларни доимо озода бўлишини таъминлаш керак. Ҳар биримизнинг соғлигимиз юқорида айтилган қоидаларни қандай бажаришимизга боғлиқ.
Aгарда юқорида айтиб ўтилган фикрларга амал қилсангиз, ўткир юқумли ошқозон ичак касалликлари ва унинг оғир асоратларидан йироқ бўласиз. Aсосийси эса оилангиз аъзоларнинг саломатлигини мустаҳкамлашда ўз ҳиссангизни қўшасиз.
Учқудуқ туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими.