Навоий вилоят ҳокими томонидан жорий йилнинг 30 июн куни тасдиқланган, Навоий вилояти раҳбарларининг 2022 йил июль ойида фуқаролар билан оммавий сайёр қабул ўказиш режа жадвалига асосан жорий йилнинг 15 июл куни Учқудуқ туманининг “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Нуронийлар” масканида ҳамда туманнинг “Қулқудуқ” овул фуқаролар йиғинида жойлашган “Овул” биносида мазкур туман аҳолиси, уюшмаган ёшлар ва тадбиркорлик субъэктлари билан сайёр қабул ташкил этилди.
Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, Учқудуқ туман ДСИ бошлиғи У.Шодиев ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мазкур ҳудудга бириктирилган масъул ходимлари, сектор штаби аъзолари, йўл қурилиш, коммунал ва ижтимоий соҳа вакиллари иштирокида ўтказилган қабул давомида бу ерга ташриф буюрган 14 нафар фуқаролар Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ботиралиев Анваржон Юлдашалиевич томонидан қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари тингланди.Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг 5 таси ёшлар томонидан қилинган бўлиб, жами мурожаатдан 7 таси жойида ҳал этилди, 2 тасига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва 5 та мурожаатни ижроси назоратга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Оғир” ҳудуд ва “Обод маҳалла” дастурига киритилганлиги юзасидан Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ташриф давомида аҳоли мурожаатларини тинглаш ва ҳал этиб бориш билан бир қаторда туман фуқаролари яшаш тарзини енгиллаштириш учун амалга оширилаётган қурилиш таъмирлаш ва йўл қуриш ишлари ҳолати билан ҳам танишди.