LOTIN-КИРИЛЛ

СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

   1. Ушбу Тушунтириш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги “Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-758-сон Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган.

   2. Мазкур Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (кейинги ўринларда МЖтК деб юритилади) 164, 166, 174, 175, 1755, 176, 245, 264, 271, 283 ва 287-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, МЖтКга 173 ва 3093 -моддалари билан тўлдирилган. 

   3. МЖтК 173-моддасига кўра, солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги белгиланган.

   Унга кўра, солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган, МЖтК 175-моддасининг иккинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахснинг раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркор маъмурий жавобгарликка тортилади.

   4. МЖтК 164-моддаси биринчи қисми савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

   Ушбу модданинг иккинчи қисми савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда бузганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

  Ушбу модданинг учинчи қисми савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса - саксон баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

  Ушбу модда еттинчи қисм билан тўлдирилган бўлиб, унда товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар учун нақд пул маблағлари билан ёки пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоблар шаклига қараб, уларнинг нархларини сунъий равишда оширганлик ёки пасайтирганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

   5. МЖтК 166-моддаси қуйидаги таҳрирда товарларни (маҳсулотларни) уларнинг сифатини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиш ёки мажбурий равишда рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш баён этилган.

   Хўжалик юритувчи субъектларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини ва саноат товарларини (маҳсулотларини) уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиши, худди шунингдек сотиш мақсадида олганлик учун товарларни (маҳсулотларни) мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

   Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, товарларни (маҳсулотларни) мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

   Товар белгисида ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган ери тўғрисида ахборот мавжуд бўлмаган товарларни реализация қилиш, худди шунингдек реализация қилиш мақсадида олиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

   Қонунчиликда мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

   6. МЖтК 174-моддаси солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса, ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

   Худди шундай ҳуқуқбузарлик анча миқдорда содир этилган бўлса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

   7. МЖтК 175-модда қуйидаги таҳрирда солиқ солиш объектларининг ҳисобини ва ҳисоботини юритишнинг белгиланган тартибини, шунингдек тўлов интизомини бузиш деб баён этилган.

   Фойда (даромад) ёки бошқа солиқ солиш объектларининг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда юритиш, агар бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқларнинг ёки йиғимларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, худди шунингдек камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

   Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

   Тўлов интизомини бузиш, шу жумладан қарздор корхоналардан тўловларни ундириш бўйича солиқ органларининг инкассо топшириқларини бажармаслик, корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар мавжуд бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузиш, шунингдек пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини бузадиган ҳаракатларни амалга ошириш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

   Солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотномасиз корхоналар ва ташкилотларга ҳисоб-китоб ҳисобварақларини ёки бошқа ҳисобварақларни очиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

   Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка солиқ тўловчи томонидан тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

   Фискал белгиларни акс эттириш ёки автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёхуд солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш ва солиқ органларига тегишли ахборот бериш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

7. МЖтК 1755-моддаси ходимлар сонини яширганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

   Ушбу модданинг иккинчи қисми худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

   8. МЖтК 176-моддаси тўртинчи қисми қуйидаги сўзлар билан алмаштирилди. 

   Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида солиқлар ва йиғимлар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилишини таъминлаган ва зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган бўлса, ҳуқуқбузарлик нарсаларини мусодара қилмасдан жавобгарликдан озод этилиши белгиланди.

   9. МЖтК 245-моддаси биринчи қисмидаги “1741, 175” рақамлари “1741-моддасида, 175-моддасининг тўртинчи қисмида” деган сўзлар билан алмаштирилди.

   Ушбу модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда, Жиноят ишлари бўйича судлар якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқади, бундан ушбу Кодекс 60-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 601, 65, 68, 681, 99-моддасида (қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекциясига оид қисмида) баён этилган.

   Бунда, 175-моддасининг биринчи, учинчи ва олтинчи қисмларида ва 283-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно эканлиги белгиланган.

   10. МЖтК 264-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда, Давлат солиқ органларига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмаларига ушбу Кодекс 1591, 168-моддасида, 

   174-моддасининг учинчи қисмида, 2153-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар, ушбу Кодекс 175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар давлат солиқ органларига тааллуқлилиги баён этилган.

   11. МЖтК 271-модда биринчи қисмининг 11-бандидаги 

“175-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларида” деган сўзлар 

“175-моддасининг биринчи, иккинчи ва бешинчи қисмларида” деган сўзлар билан алмаштирилди.

   12. Ушбу Кодекс 283-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда “Транспорт воситасидан фойдаланган ҳолда йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото - ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган, шунингдек солиқ ёки божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ёки Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди” деб баён этилди.

13. МЖтК 287-модданинг 8-бандидаги “1651, 166, 170-моддаларида” деган сўзлар “1651-моддасида, 166-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 170-моддасида” деган сўзлар билан алмаштирилди.

14. МЖтК 3093-модда билан тўлдирилди.

Бунга кўра, солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарор маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилиши белгиланди.

Шунингдек, солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарор электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилиши кўрсатилган.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини қўллаш орқали олинган материаллар илова қилинган ҳолда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида солиқ тўловчининг (ҳуқуқбузарнинг) шахсий кабинетига юборилиши белгиланди.

Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилиши керак: 

- қарорнинг рақами; 

- қарор чиқарилган сана ва жой; 

қарорни чиқарган органнинг номи, мансабдор шахснинг лавозими ҳамда фамилияси, исми, отасининг исми; 

- солиқ тўловчининг номи ва идентификация рақами; 

- маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт, жой ва ҳуқуқбузарликнинг тавсифи; 

- ушбу Кодекс Махсус қисмининг содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси; 

- тайинланган жарима ва уни тўлаш тартиби; 

- жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш муддати ва тартиби. 

   Мазкур Қонунни 2-моддаси ҳамда 5-моддаси 17-банди ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга кириши (бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно)ни инобатга олиб, уни амалда қўллаш юзасидан қуйидагилар тушунтирилади: 

1.  Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (кейинги ўринларда Солиқ кодекси деб юритилади)нинг 115-моддасига мувофиқ, солиқ тўлаш мажбуриятига эга бўлган солиқ тўловчи уни тўлашга доир тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатувчи банкка, ўзининг банк ҳисобварағида пул маблағлари бор-йўқлигидан қатъи назар, ушбу Кодексда белгиланган тўлов муддатидан кечиктирмасдан тақдим этиши шарт.

2. МЖТК 175-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик солиқ тўловчи - юридик шахснинг раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини Солиқ кодексда белгиланган муддатларда хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмасликда ифодаланади.

3. МЖтК 175-моддаси иккинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахснинг раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг маъмурий жавобгарлиги автоматлаштирилган ахборот тизим орқали қайд этилган ҳолда автомат қарор чиқарилади ва уч кун муддат ичида солиқ тўловчи (ҳуқуқбузар)нинг шахсий кабинетига юборилади.

4. Солиқ ҳисобот турлари бўйича солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари бўйича солиқ тўловчи (ҳуқуқбузар)нинг маъмурий жавобгарлиги автоматлаштирилган ахборот тизим орқали қайд этилиб, автомат равишда қарор чиқарилади ва уч кун муддат ичида солиқ тўловчи (ҳуқуқбузар) нинг шахсий кабинетига юборилади.

5. Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича такрор содир этганлик учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги кўриб чиқилмайди. 

6. Ушбу Қонун билан МЖтКнинг 164, 166, 174, 175, 1755, 176, 245, 264, 271, 283, 287-моддаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда МЖтКга тўлдирилган 173 ва 3093-моддалари бўйича маъмурий ишларни юритиш тавсия этилади.

7. Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари ушбу Тушунтиришда ҳамда қонун ҳужжатлари билан зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун белгиланган тартибда жавоб берадилар.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ

 

O'qilgan: 957 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: