Ёшлар ўртасида юзага келаётган сувдаги ҳалокатларнинг аксарияти уларнинг назоратсиз қолдирилиши ва ўзбошимчаликлари оқибатида содир бўлмоқда. Статистик маълумотларларга кўра сувда чўкиб ҳалок бўлган ёшларнинг 95 фоизи ота-оналар томонидан назоратсиз қолдирилганлиги ҳамда ўзбошимчалик билан белгиланмаган ва тақиқланган жойларда чўмилиши оқибатида содир бўлган. Асосан катта ёшдаги фуқароларнинг сувга чўкишларига уларнинг сипиртли ичимликлар истеъмол қилиб, маст ҳолда чўмилиш учун сувга тушишлари сабаб бўлмоқда. Қайд этилган ҳолатларнинг деярли 99 фоизи белгиланмаган ва чўмилиш рухсат этилмаган жойларда қайд этилган. Шу боисдан вилоятимизнинг барча ҳудудлари каби Учқудуқ туманида сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш борасида туманимиздаги “Олтин кўл” сув ҳавзасида чўмилишни қатъий тақиқлаш, мавсум олди ва мавсумий долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Азиз ҳамшаҳарлар, сув ҳавзаларида фуқароларнинг чўкиб ҳалок бўлишлари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги оддий қоидаларга амал қилишингизни сўраймиз:
-ҳеч қачон белгиланмаган жойларда чўмилманг;
“Чўмилиш таъқиқланади” махсус белгиларига қатъий амал қилинг;
-ёзги таътил даврида болаларни белгиланмаган жойларга чўмилишга боришларига йўл қўйманг;
-ёш болаларни назоратсиз қолдирманг;
-спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, чўмилишга борманг;
-фақатгина чўмилиш рухсат этилган махсус сув ҳавзаларида чўмилинг.
Хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш фақат сизнинг саломатлигингиз ва ҳаётингиз кафолати эканлигини унутманг.
ШКБ ОЁХТТЭБ П ва НБ инспектори катта лейтенант
С.М.Камолов, мутахассис оддий аскар Ф.Б.Улугов