LOTIN-КИРИЛЛ

ЯШИЛЛИК УЧУН БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ!

    Биз яшаб турган замин уйимиздир. Унинг табиатини асраб-авайлаш, тоза, озода сақлаш эса барчамиз учун фарздир.

   Айни кўкаламзорлаштириш палласи, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кенг қамровли ташкил этилганлиги, туман ободонлаштириш бошқармаси меҳнат жамоасига янада кўпроқ масъулият юклайди. Учқудуқ иқлими ва тупроғини ҳисобга оладиган бўлсак, дарахт кўчатлари ва мавсумий гулларни экиб, парвариш қилиш анчагина меҳнатни талаб қилади. 

   -Куз ва баҳор мавсумида туманимиз ҳудудида петуния, шафран ва маёрка сингари 100 минг донадан ортиқ гуллар экилган. Шалхар овули ҳудудига 24 115 туб саксовул, шаҳар бўйлаб эса 2335 туб қайрағоч, арча сингари кўп йиллик дарахтлар ўтқазилди, - дейди ободонлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи Жасур Ҳамраев.

   Учқудуқнинг кириш дарвозаси бўлган “Орзу” истироҳат боғи барчанинг севимли масканларидан бири. Бугун бу ерда мавжуд дарахт ва манзарали гул кўчатларини суғориш, 2-3 йилдан бери давом этиб келаётган сув танқислиги муаммосини бартараф этиш мақсадида 1,200 метр сув қувурлари ётқизилди.

   Галдаги вазифа ана шу экилган ва ўтқазилган дарахт, бута ва гул кўчатларини униб-ўсишига эришишдан иборат. Албатта, Учқудуқ шароитида бу осон иш эмас. Минтақа иқлими иссиқ континентал, тез-тез гармсел шамоли эсиб турадиган ҳудуд бўлгани учун яшиллик оламини асраб қолиш ва баравж ривожланишига барча тумандошларимиз масъул.

   Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфида 16,612 км. йўл мавжуд. Қурувчилар кўчасидаги асосий йўл, Мустақиллик, А.Темур кўчаси 21-23 уйлар олди ҳамда А.Темур асосий шоҳ кўчасида жами 2 млрд 250 млн. сўм маблағ эвазига таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

   Яна бир эътибор берадиган жиҳат, бошқарма ишчи-ходимлари нафақат туман ободлиги ва кўркамлигига ҳисса қўшаяпти балки жамоани чин маънода китобхонлар жамоаси десак ҳам тўғри бўлади. Улар “Ҳар ҳафтада бир китоб мутолаа қиламан” танловининг туман босқичида фахрли учинчи ўринга сазовор бўлишгани фикримизнинг яққол далилидир.

МУХБИРИМИЗ.

 

O'qilgan: 441 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: