Диёримизда беғубор ва нафис баҳор нафаси ҳукм сурмоқда. Ҳусн-у таровати дилларни қувончга тўлдираётган баҳорнинг илк ташрифи энг гўзал айём билан бирга қадам ранжида қилади.
Бугун Учқудуқ туман Ахборот кутубхона марказида 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан «Қалб ардоғидасиз азиз аёллар» деб номланган бадиий кеча бўлиб ўтди. Давра суҳбатида туманимизнинг турли соҳалардаги фаол аёллари, маҳалладаги уюшмаган, боқувчисини йўқотган аёллар ва ўқувчи қизлар иштирок этдилар. «Қизилқум» маданият уйи томонидан ташкил этилган ажойиб концерт дастури билан бошланган тадбир кўтаринки руҳдаги давра суҳбати билан давом этди. Хотин-қизларнинг бугунги кунда оила ва жамиятдаги ўрни, маьнавий ва жисмоний саломатлиги каби турли қизиқарли мавзулар ёритилган давра суҳбати давомида туман Маьнавий ва маьрифат бўлими раҳбари Ж.Булекбаева, туман Хотин-қизлар масалалари бўйича бош мутахассиси Д.Саъдуллаева, Учқудуқ саноат техникуми директори Н.Нажмиддинова ва барча тадбир меҳмонлари давра иштирокчиларига ўзларининг керакли тавсияларини бериб ўтдилар. Бундан ташқари техникум психологи Ж.Базарбаева психологик мотивация берадиган жуда фойдали маьлумотлар билан ўртоқлашди.
Дастур давомида барча меҳмонларга байрам совғалари тақдим этилди. Бундай давра учрашувларини ташкил этишда, энг аввало хотин-қизларимизни дунёқарашини ўстириш кўзда тутилган.
Марҳабо Равшанова
Учқудуқ туман Ахборот кутубхона маркази раҳбари.