Ўзбекистон Республикаси Прездентининг «Маҳаллада ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан ҳар битта маҳалла ва овулларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.
Учқудуқ туманидаги 14 та маҳалла ва овулларга тайинланган ёшлар етакчиларининг иш фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларга зарур шарт шароитлар яратиб бериш мақсадида, бугун "КЕЛАЖАК" ёшлар маркази биносида ёшлар етакчиларига планшетлар топширилди.
Туман ҳокими С. Хамроев, Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилояти бўлим бошлиғи Б. Умиджон ёшлар етакчиларининг ишлаш тизими, соҳадаги кўзда тутилган устувор вазифалар, етакчиларга юклатилган масьулият ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва қамраб олишдаги энг муҳим вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди. Тавсиялари билан ўртоқлашди.
Нурилло Харипов,
Учқудуқ туман Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи.