LOTIN-КИРИЛЛ

ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ – бу нима?!

   Вирусли гепатит  – ўткир юқумли касаллик. Жигар ҳужайраларининг зарарланиши, тери ва шиллиқ қаватларнинг сарғайиши, пешобнинг тўқ сариқ ёки «пиво»га ўхшаш, нажаснинг оқимтир тусга кириши баъзида эса  жигар ва талоқнинг катталашиши билан ифодаланади.

   КАСАЛЛИК ТУРЛАРИ

   Вирусли гепатит деганда бир-бирига ўхшаш олти хил гепатит тушунилади. Булар A, В, С, D, E, G вируслари қўзғатадиган касалликладир.

    А ва Евируслигептитлардавирусларбеморнингахлатиорқалиташқаригачиқади. Шу боисахлат, сув, озиқ - овқатмаҳсулотлари, беморфойдаланганбуюмванарсаларданифлосланишжудахавфлиҳисобланади.

    ЮҚИШ ЙЎЛЛАРИ

    Парентерал йўл билан юқадиган вирусли гепатитлар шприц, игна ва бошқа тиббий асбобларни етарли зарарсизлантирмаслик оқибатида, шунингдек, қон ва қон препаратлари қуйиш ҳамда турли тиббий муолажалар вақтида  ҳам юқиши мумкин.

    КАСАЛЛИКНИНГ КЕЧИШИ

   Касалликнинг яширин даври унинг турига қараб ҳар хил: А ва Е вирусли гепатитларда 7 кундан 60 кунгача, парентерал йўл билан юқадиган хилларида 2 ҳафтадан 6 ойгача, баъзан 1 йилгача давом этиши мумкин.

Ҳомиладораёлларваболалардакасалликоғирроқкечади. Касалликгриппгаўхшаббошлангандабемортўсатданқалтирайди, эти увишади, боши оғрийди, ҳароратикўтарилади, аъзойибаданиқақшайди, йўталадива ҳ. к.

   КАСАЛЛИК  АЛОМАТЛАРИ

Диспептик аломатлар билан бошланганида бемор кўнгли айниб қусади, меъда соҳасида бироз оғриқ бўлади, баъзан ичи кетади. Беморнинг мадори қуриб, иштаҳаси пасаяди, ўнг қовурғаси остида оғриқ пайдо бўлади.

 Астеновегегатив аломатлар билан бошланганда беморнинг боши айланади, оғрийди, кўп терлайди, ўта инжиқ, йиғлоқи бўлиб қолади.

Вирусли гепатитнинг бошланғич даври қандай синдром билан кечишидан қатьий назар, шу касалликка хос 3 белги кузатилади: 1) сийдикнинг пиво рангида бўлиши; 2) ахлат рангининг оқариши; 3) кўпчилик (деярли 90 %) ҳолларда жигарнинг катталашиши.

Касалликнинг «сариқлик даври» ҳам ўзига хос тарзда кечади. Кўз оқи сарғайиши билан вирусли гепатитнинг авж олган даври бошланади.

    КАСАЛЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

    Касалликнинголдиниолишмақсадида Ава В гепатитларгақарши вакцинация қилинади.  Эмлаш натижасида иммунитет пайдо бўлиб, у 15-20 й. гача сақланади ва касаллик тарқалишининг олдини олади.

   Касалликнинг олдини олишда шахсий гигиена қоидаларига бекаму кўст амал қилиш, касалликни ўз вақтида аниқлаб, беморни касалхонага ётқизиш ва у билан яқин бўлганларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда у тутган идиш-товоқ ва буюмларни дезинфекция қилиш муҳим. Касалхонадан чиққан беморлар маълум муддат диспансер назоратида бўлишлари лозим.

    КАСАЛЛИКНИ ДАВОЛАШ

Даволаш, асосан, беморнинг умумий аҳволи ва касалликнинг клиник белгиларига қараб олиб борилади; енгилроқ хилида деярли дори-дармонлар берилмайди, кун тартиби ва парҳезга  риоя қилиш тавсия этилади.

   Касалликнинг бошқа шаклларида ҳам парҳез ва кун тартибига амал қилишдан ташқари, глюкоза, витаминлар, тузли эритмалар, қон ҳамда плазма ва қон ўрнини босувчи суюқликлар, зарур ҳолларда гормонлар, антибиотиклар ва ҳ. к. буюрилади. Беморга витаминлар, карбонсувлар, оқсилга бой овқатлар, шунингдек, турли мева шарбатлари берилади.

  Санитария-эпидемиологикосойишталиква жамоат

 саломатлигихизматиУчқудуқ туман бўлими.

O'qilgan: 507 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: