LOTIN-КИРИЛЛ

ТАДБИРКОРЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛМОҚДА

       Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича жорий йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган масалалар ижросини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида қарори қабул қилиган.

   Унга кўра, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг электрон тижоратнинг “Очиқ рақамли экотизими” ахборот тизимлари мажмуаси 2022 йил 1 июлдан бошлаб тўлиқ ишга туширилади.

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошидаги рақамли трансформация маркази ташкил этилиб, зиммасига рақамли экотизимни шакллантириш ва унинг оператори функцияларини бажариш, мулкчилик шаклидан, идоравий ва тармоққа мансублигидан, ҳудудий жойлашувидан қатъи назар, электрон тижорат платформаларига ўзининг мижозлар базасидан тенг фойдаланиши ҳамда уларга хизматлар кўрсатиши учун шароитлар яратиш вазифалари юклатилган.

   Шунингдек, рақамли экотизимнинг “эскроу” тизими функцияларини бажариши муносабати билан битта шахсий ҳисобварақдан ҳисоб-китоблар ва тўловлар ҳамда томонларнинг шартнома мажбуриятлари кафолатли бажарилишини таъминлайди.

   Қарордаги яна бир муҳим ўзгариш 2024 йил 1 январга қадар рақамли экотизимга интеграциялашган электрон тижорат платформалари операторлари учун фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

    2022 йил 1 июлга қадар рақамли экотизим орқали солиқ органларига реал вақт режимида маълумотларни узатиш имконини берувчи электрон маълумотлар базаларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш юклатилган.     

Учқудуқ туман ДСИ тадбиркорликни 

қўллаб қувватлаш шўъбаси.

O'qilgan: 536 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: