Таъкидлаш жоизки, қадимдан юртимиз сарҳадларини жасур бобокалонларимиз ҳимоя қилишда айнан камондан фойдаланган. Камон нафақат ҳарбий аслаҳа, балки ўй-рўзғор буюми сифатида ҳам кенг фойдаланиладиган алоҳида эътиборли восита бўлган. Сабаби, камондан ов жараёнида кенг фойдаланилган.
Қадимдан миллатимизга хос, урфимиз бўлган камон спортини қайта ҳаётга таътбиқ этиш мақсадида Президентимиз томонидан 2021 йил 17 июндаги ПҚ-5149-сонли “Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори имзоланди.Ушбу қарор ижросига асосан, Учқудуқ тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Камондан ўқ отиш” спорт тўгарагиўз фаолиятини бошлади.
Ҳозирги кунда, камондан отишни қадимий анъаналаримиз, миллий спорт тури сифатида кенг тарғиб қилиб, аҳолини айниқса ёшларни камондан отиш спортига жалб қилиш мақсадида Учқудуқ тумани Қўриқлаш бўлими томонидан мастер-класслар ўтказилиб, ушбу спорт тадбирлари самарали тарзда ташкил этилмоқда.
Бу эса, ўз навбатида ёшларнинг камондан отиш спорт тури сир-асрорларини ўрганишига, спортга бўлган қизиқишини янада оширмоқда.