LOTIN-КИРИЛЛ

Суд ва Миллий гвардияда “Қомусимиз бахтимиз гаровидир” мавзусида давра суҳбати.

    Ўзбекистон Республикаси бўйлаб Конституциямизнинг 29 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида жойларда барча давлат ташкилотлари, корхона ва муассасалар томонидан турли кўринишдаги тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
    Шундай тадбирлардан бири Учқудуқ туман судлари ташаббуси билан туман Қўриқлаш бўлими ходимлари иштирокида Қўриқлаш бўлими биносида “Қомусимиз бахтимиз гаровидир” мавзуси остида давра суҳбати тарзида ташкил этилди.
    Тадбирда, туман суди ходимлари ва туман Қўриқлаш бўлими бошлиғи подполковник З.М.Ўроқовлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, қабул қилиниши билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар, Конституциянинг тузилиши, ҳокимиятлар, хусусан суд ҳокимиятининг ўрни, шунингдек, Конституцияга киритилган барча ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда унинг ҳаётимиздаги ўрни хусусида тадбир иштирокчиларига  маълумотлар беришди.
     Шунингдек, тадбир давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутасаддилар томонидан жавоблар берилди.
Давра суҳбати шу тарзда қизиқарли ва мазмунли ташкил этилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди девонхона мудири Мейрбек Бердибеков
Учқудуқ туман иқтисодий суди девонхона мудири
Шоҳбоз Бахронов

O'qilgan: 529 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: