Куни-кеча давлат хизматлари Учқудуқ туман бўлими ходимлари томонидан “Ўзимиз келдик” лойиҳаси доирасида сайёр хизмат ва ҳуқуқий тарғибот ўтказилди. Мақсад - одамларнинг давлат хизматига бўлган эҳтиёжи юзасидан розилигига эришиш. Хизмат орқали фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлаш.
Дам олиш кунларида бозор ўчарга боришга одатланган халқмиз. Хизмат ходимлари томонидан аҳоли гавжум манзил “Учқудуқ деҳқон бозори” да фуқароларга жойида сайёр хизмат кўрсатилди, хоҳловчиларга хизматдан мобил қурилма орқали фойдаланиш билим ва кўникмалари ҳам ўргатилди.
Бу каби амалга оширилган тадбир ўз самарасини берди. Натижада халқ ҳам бозор ўчарини қилди, ҳам сайёр хизмат олди, ҳам ижтимоий-иқтисодий муаммоси бўйича мутасаддиларга мурожаатларини қолдирди.
Шу куннинг ўзида аҳоли ва тадбиркорларга 12 та давлат хизмати кўрсатилди, 44 та хуқуқий тарғибот ўтказилиб, флаер ва буклетлар тарқатилди.
ДХА Учқудуқ туман бўлими.