Учқудуқ туман давлат солиқ инспекцияси томонидан “Солиқчи – кўмакчи” тамойили доирасида амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини таъминлаш ва келгусидаги режаларни белгилаб олиш мақсадида 4 босқич ва 9 та йўналишда тадбиркорларга тизимли кўмак кўрсатиш йўлга қўйилган.
“Ҳаракатлар режаси”га мувофиқ 2021 йилнинг сентябрь ойида 14 та тадбиркорлик субъектига амалий ёрдам берилди.
Жумладан, “Солиқчи – кўмакчи” тамойили доирасида солиқ турлари бўйича 5 тасига ҳисоботларини тўлдириш ва топширишга кўмаклашилди. Фаолияти янгидан йўлга қўйилган тадбиркорлик субъектларининг 3 тасига фаолият туридан келиб чиқиб, оптимал солиқ режими танлаб берилди.
Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини кенг тарғиб қилиш орқали мавжуд имтиёзлардан фойдаланиш тартиби юзасидан 2 тасига тушунча берилди. Солиқ қарзи тўғрисида маълумот сўраб мурожаат қилган 2 та, шахсий карточкадан кўчирма сўраб мурожаат қилган 2 та тадбиркорлик субъектига маълумотнома такдим этилди.
Айланма маблағга муҳтож бўлган тадбиркорлик субъектларига йўналиш ва тушунчалар берилди.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан «Солиқчи – кўмакчи» тамойили доирасида тарғибот-ташвиқот ишлари давом эттирилмоқда.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Агар Сиз тадбиркорлик фаолиятингиз давомида қийинчиликларга дуч келаётган бўлсангиз, бошқа идора ташкилотларга қилган мурожаатингиз ҳал этилмасдан келинаётган бўлса Учқудуқ туман давлат солиқ инспекциясининг юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлимининг “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш" шўъбасига мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаат учун телефон: 79-593-00-80.
Учқудуқ туман давлат солиқ инспекцияси