LOTIN-КИРИЛЛ

АҚШда Telegram’ни Google Play дастурлар дўконидан ўчириб ташлаш талаб қилинди

Американинг Coalition for a Safer Web (Хавфсиз интернет коалицияси) нотижорат ташкилоти президенти Марк Гинсберг Google тегишли бўлган Alphabet компаниясини судга берди, деб ёзади Meduza.

 

У Калифорния суди компанияга Google Play дастурлар дўконидан Telegram мессенжерини ўчириб ташлаш мажбуриятини юклашини талаб қилмоқда.

Гинсберг иддао қилишича, Telegram экстремизм ва антисемитизмни тарқатишга имконият яратади, шунингдек, ирқий асосда таҳдидлар юбориш ва зўравонликни мувофиқлаштириш учун фойдаланилади. Даъвода таъкидланишича, Капитолийга шиддатли ҳужумдан кейин Google ўзининг дастурлар дўконидан Трамп тарафдорлари орасида машҳур бўлган Parler ижтимоий тармоғини ўчириб ташлаган, аммо Telegram’га нисбатан бундай чорани қўлламаган.

Аввалроқ Гинсберг Apple корпорациясини ҳам Telegram’ни App Store’дан ўчириш талаби билан судга берган эди.

Telegram асосчиси Павел Дуров суд даъвосини тўғридан-тўғри изоҳламади, аммо бир ҳафта ичида мессенжер администраторлари АҚШда зўравонликка қаратилган юзлаб даъватларни блоклаб қўйганини маълум қилди.

O'qilgan: 608 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: