LOTIN-КИРИЛЛ

Ўзбекистонлик олимлар коронавируснинг «британча» штаммини аниқловчи тест тизими устида иш олиб бормоқда

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

Учрашув давомида инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари вазирлик томонидан коронавирусга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтган. Хитойнинг Anhui ZhifeiLongcom Biopharmaceutical компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинанинг III фаза клиник синовларини ўтказиш жараёни, коронавирусни аниқловчи ПЗР тест тизимлари ишлаб чиқарилаётгани, Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашга доир илмий тадқиқотлар ҳақида маълумотлар берган. Мазкур тадқиқотларни амалга оширишда Япониянинг ушбу соҳадаги илмий-тадқиқот ташкилотлари ва компаниялари билан ҳамкорликка тайёрлигини билдириб ўтган.

Шаҳло Турдиқулова Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар маркази томонидан ПЗР тест тизимларини яратиш ва ишлаб чиқариш йўлга қўйилганини, ушбу марказ олимлари томонидан COVID-19’нинг «британча» штаммини аниқловчи тест тизимини яратиш устида иш олиб борилаётганини маълум қилган.

«Япония элчихонаси вакиллари билан ушбу тадқиқотларни амалга оширишда ҳамкорлик қилувчи япон ташкилотлари ва компанияларини топишда амалий кўмак бериш масаласини кўриб чиқишга келишиб олинди», — дейилади хабарда.

O'qilgan: 599 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: