LOTIN-КИРИЛЛ

Норвегияда Pfizer вакцинаси билан эмланган 23 киши вафот этди

Норвегияда Pfizer/BioNTech коронавирусга қарши вакцинасини қабул қилган 23 киши вафот этди, дея хабар бермоқда «Korrespondent.net».

 

Марҳумларнинг барчаси иммунитети заиф 80 ёшдан ошган одамлар, дея таъкидлайди Норвегия Дори воситалари агентлиги.

«Вакциналар билан боғлиқ 23 та ўлим ҳолати қайд этилган. Ҳозиргача уларнинг 13 таси ўрганилган. Кенг тарқалган ножўя таъсирлар кекса одамларда жиддий ҳолатларга олиб келиши мумкин», – дейилади хабарда.

Дори воситалари агентлиги вакили Штейнар Мадсеннинг сўзларига кўра, ушбу ўлим ҳолатлари «жудаям қўрқинчли эмас».

«Ушбу вакцинанинг жуда кичик хавф омиллари борлиги аниқ, аммо соғлиғи ёмон кекса беморлар ҳақида гап кетганда, бир нечта истиснолар мавжуд», – деди Мадсен.

Норвегияда вакцинация 27 декабрда бошланган. Ослодаги қариялар уйларида яшовчилар биринчи бўлиб эмланди. Шу вақтгача мамлакатда 25 минг киши коронавирусга қарши эмланган.

O'qilgan: 659 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: