LOTIN-КИРИЛЛ

«Бузилганда бунақа майда-чуйда бўлиб кетган бинони биринчи марта кўряпман» – Қурилиш вазири Жиззахдаги қулаган бино сабаблари ҳақида

Жиззах шаҳрида қулаган ва жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган кўп қаватли бинонинг қурилиш жараёнида талаб-меъёрлар бошидан охиригача бузилган. Бу ҳақда 14 январь, пайшанба куни ўтказилган матбуот анжуманида қурилиш вазири Ботир Зокиров таъкидлаб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов.

 

«Мазкур бинонинг қурилиш жараёнида талаб-меъёрлар бошидан охиригача бузилган. Жойига бориб кўрдим, ҳаётда кўп биноларни қурганман, бузганман, ағанаб тушганларини ҳам кўрганман. Лекин бузилганда бунақа майда-чуйда бўлиб кетган бинони биринчи марта кўряпман.

Бу ерда масала нима? Назорат бўлмагани учун тадбиркор битта пудратчини топган ва у бинони қуряпти, унинг хаёли бошидан охиригача ўғирлик. Бу бўйича техник ва муаллифлик назорати бўлмаганидан кейин қурувчининг ўзи назорат қила олмайди. Қурилиш конструкцияларида ишлатиладиган бетон маркаси 250—300—400 бўлади. Бу ҳолатда бетон маркаси 3-4 бараваргача туширилган. Шунинг ҳисобига устунларнинг кўтариш имкони йўқ», — деди вазир.

Зокиров қулаган бино ёнидаги тик турган объектнинг қандай усулда бузилиши ҳақида ҳам сўз юритди.

«Ўзоғирсаноатлойиҳа» бу бинога яқинлашиб бўлмаслиги ва унинг 50 метр атрофини тўсиб қўйиш кераклигини айтяпти. Шу бинони бузиш учун 50 тонналик махсус юкни 40 метргача кўтариб, кесадиган машина керак. Ўзбекистонда бундай машина йўқ, бизда ундан кичкинаси бор. Уни бузиш учун бинонинг икки томонига 10 минг куб тупроқ тўкиб, тирайди ва объектни тепадан бузиб тушади.

 

Ҳозир шунча мулкни бузиб, олиб чиқиб ташлаш учун жуда катта пул кетади. Қўшни уйининг зарарини қоплаш керак. Шунақа қилиб, «бунақа одамларнинг бурни»ни ишқалаб, иккинчи гал мана шунақа ишга бормайдиган қилиш керак. Мен махсус ташкилот юбордим уни бузишга, фақат пулини тўлайсизлар дедим. Вилоят ҳокими «Ўша тадбиркорни қонуний чора кўриб, пулини тўлаттираман» деб айтди. Уёғини прокуратура ва бошқалар ўргансин, уни нечта эгаси бор, ҳаммаси жавоб берадими, биттаси жавоб берадими, жавобини бераверади, бу уларнинг иши. Мен у ерга бориб, текшира олмайман, менда ваколат йўқ. Бу масалада керакли одамлар қонун олдида жавоб беради. Давлат назорати ходимларининг айби ўтган бўлса, у ҳам жавоб беради. Жиноят иши фақат давлат назоратига қаратилган эмас», — деди қурилиш вазири.

Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни Жиззах шаҳрида янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушган эди. ФВВ ва Бош прокуратуранинг қайд этишича, воқеа оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар бўлмаган. Маълум қилинишича, қулаб тушган бино ёнидаги 6 қаватли иншоотнинг ҳам пойдеворларида чўкиш аломатлари кузатилган бўлиб, ҳозирда у хавфли ҳолатда турибди. Ҳалокатни ўрганиш мақсадида бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошлиқ ҳукумат комиссияси тузилган. Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилган.

O'qilgan: 696 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: