Ҳозирги пандемия пайтида бутун дунёда кузатилаётгани каби юртимизда ҳам ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли сони ортиши қайд этилган. Бироқ, халқимиз бундай синовли кунларда эзгу-амаллар ва ўзининг саховатпешалиги билан халқ дардига дармон бўлмоқда.
Маълумки, саховатли юртдошларимиз хайру эҳсонни фақат савоб учун яширин тарзда амалга оширишга ҳаракат қилиб келган. Аммо ҳозирги қийин кунларда одамларга далда бўлиш ёки ибрат кўрсатиш орқали бошқаларни ҳам шунга даъват қилиш маъносида бундай ишлар кўпроқ ошкора амалга оширилмоқда.
ШКБ Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ёшлари Учқудуқ туманида яшовчи ёлғиз қариялар ва болаликдан ногирон шахслар хонадонларида бўлишди. Улар билан дилдан суҳбатлашдилар.