Жамиятнинг энг катта оғриқли нуқталаридан бири-коррупция иллатидир. Бугунги кунда давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавф – коррупция хавфининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги ишлар Республикамизда изчиллик билан амалга оширилмоқда.
- Президентимиз таъкидлаганидек, коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик ҳаракат қилмасин, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил эта олмаймиз. –дейди Алоҳида ҳарбийлаштирилган қутқарув пункти ёшлари етакчиси Темур Саралтаев- Бу иллат билан нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, балки ҳар бир жамоа жиддий курашиши керак. Ана шу мақсадда доимий тарзда ёшлар ўртасида ана шундай давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.