Кунлар совуши билан аҳоли томонидан турли хилдаги иситиш қурилмалари ва жиҳозларидан фойдаланишга эҳтиёж сезилади, иситиш печлари табиий газ, қаттиқ (кўмир, ёғоч бўлаклари ва ҳ/к), суюқ (печ ёқилғиси, керосин ва ҳ/к) ҳамда бошқа турдаги алтернатив ёқилғилар ишлатилади. шахсий уйларда қурилган иситиш печларини мавсум даврида назоратдан четда қолдириш ёки хавфсизлик чора-тадбирларини кўрилмаслиги фавқулодда ҳолат (ёнғин, ис газидан заҳарланиш, чақнаш ва ҳ/к)ларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ўрнатилган печ муриконларини тозалаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ва доимий назорат қилиш зарур.
Ғайрат Уралов,
Фавқулодда вазиятларУчқудуқ туман бўлими бошлиғи