LOTIN-КИРИЛЛ

3 декабрь-Халқаро ногиронлар куни: ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАДИ

   Мамлакатимизни ривожлантиришнинг янги босқичида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият берилмоқда.

   Ҳурматли Президентимиз томонидан 2019 йилда имзоланган “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида  ногиронлиги бўлган шахсларга қулайлик яратиш учун жамоат транспортини пандуслар, алоҳида жойлар билан, бекатлар ва маршрутларни эшиттирувчи, электрон маълумотлар таблолари каби махсус воситалар билан жиҳозлаш, улардан эркин фойдаланишни босқичма-босқич таъминлаш бўйича жойларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси ва мослашуви самарадорлигини оширишга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

   Учқудуқ туманида ҳам бу йўналишда амалий ҳаракатлар бошланиб, ҳар бир давлат идораларига киришда  мустақил ҳаракатланишга қийналадиган ногиронлиги бўлган фуқароларнинг кириб-чиқишлари учун  пандусли йўлаклар  ташкил қилинган.

   Шунингдек, ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси ва турли реаблитация воситалари ногиронлиги бўлган Учқудуқ фуқароларига манзилли етказиб берилмоқда. Уларнинг соғлигини тиклашда реаблитация қилишда кўмак кўрсатилиб, сиҳатгоҳларга махсус шифохоналарга йўлланмалар берилмоқда.

   Сана муносабати билан бугун “Нурафшон” кафесида “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмайди” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда ҳудуддаги ногиронлиги бўлган фуқаролар ва болалар иштирок этди.

   Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, 99818-сонли ҳарбий қисм командирлари иштирок этди.

   Тадбирда сўз олган туман ҳокими С.Хамроев, бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб “Ногиронлар куни”ни кенг байрам қилиш ногиронлиги бўлган фуқароларнинг бошқа кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, уларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча учун очиқ ва дўстона жамият қуриш йўлидаги амалий саъй ҳаракатларнинг бир кўриниши эканлигини таъкидлади.

   “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмайди” мавзусидаги тадбирда уч нафар ногиронлиги бор фуқарога аравача, бир нечта қўлтиқ таёқ, ҳаракатланиш ва эшитиш мосламалари берилди. Болажонлар турли ўйинчоқлар ва ширинликлар билан сийланди.

   “Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоаларининг чиқишлари даврага кўтаринки кайфият улашди.

   Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

O'qilgan: 751 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: