LOTIN-КИРИЛЛ

КОН ТЕХНИКАЛАРИНИНГ "ҚИРОЛИ"

 

      Шимолий кон бошқармаси автомобиль транспорти бошқармасида 123 дона катта ўлчамдаги оғир юк кўтарувчи кон автоағдаргичи, 47 дона йўл-қурилиш механизмлари ва 39 дона ёрдамчи транспорт воситаси бўлиб, жами 209 та турли русумдаги техникалардан кенг фойдаланилади.

     Кон техникалари ҳажмининг энг енгили 40 тоннадан энг оғири 40???? тоннагача юк кўтаради. Ана шундай ҳайбатли техникалар қисмларга бўлинган ҳолда олиб келинади ва чилангарлар томонидан қўл меҳнати билан йиғилади. Эҳтиёт қисмлар 3,5 тоннадан бошланиб, энг оғири кузов қисми бўлиб 23 тоннадан ошади...

“Ҳайбатидан от ҳуркади”ган техникалар йиғилганда ўшандай мустаҳкам бўлиши шарт!. Ҳар бир деталини ўрнида хатосиз йиғадиган темирчилик ишлаб-чиқариши бўлинмаси марказий таъмирлаш устахонаси навбатчи чилангари Ҳазратқул ака Турғуновни “техника қироли”, десак тўғри бўлади. У шогирдлари ёрдамида ҳозиргача 300 дан ортиқ ана шундай ҳайбатли кон техникаларни ўз қўллари билан йиққан. Битта оғир русумдаги кон техникасини йиғиш учун 48 соат вақт керак бўлади. 

Ҳазратқул аканинг йиғаётган ва таъмирлаётган “КОМАТSU”, “CATERPILLAR”, “БЕЛАЗ” русумли дунёга машҳур кон техникаларининг аксарияти Америка, Япония ва Россия давлатларидан олиб келинади. Бу ҳайбатли техникаларга “жон киритиш” учун Ҳазратқул аканинг на бир махсус дипломи на бир олий маълумоти бор. Аммо меҳнатда чиниққан, ўз ишини яхши кўриб изланишдан тўхтамайдиган Ҳазратқул ака шогирдлари дилида қилаётган ишига ҳавас уйғотиб, темирларни “сайратиб” ишлайди.

-Техниканинг йиғиш ёрлиғи қайси тилда ёзилган бўлмасин бизга фарқи йўқ. Уларни ўзимизнинг қоракўзлар бошқаряптими, демак биз ҳам уни йиғамиз, керак бўлса таъмирлаймиз,- дейди қатъий ишонч билан Ҳазратқул ака Турғунов. 

Бугун Ҳазратқул аканинг Учқудуқда ўз мактаби бор. Шимолий кон бошқармаси АТБ га келаётган юзлаб чилангар йигитлар техникаларнинг сир - асрорларини ўрганишади уни ўзларига устоз, деб билишади.

Дарвоқе, қаҳрамонимиз бир неча бор “НКМК” АЖ раҳбарияти томонидан тақдирланган. Лекин унинг махсус унвони бор - УСТОЗ, мақомида эканлиги. Сўзимиз якунида ҳамкасблари шогирдлари фарзандлари қалбида элу-юртга садоқат билан хизмат қилишдан сабоқ бераётган ҳар ишда ўрнак бўлаётган Ҳазратқул ака Турғуновга мустаҳкам соғлик-омонлик тилаймиз!.

Лайло КАРИМОВА, 

ШКБ ахборот хизмати раҳбари.

O'qilgan: 148 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: