LOTIN-КИРИЛЛ

ҲАМОН ИЗЛАНИШДАМАН

 

“Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатнинг тинчи ва роҳати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлиқдир,” — деган эди Абдулла Авлоний. Бундан англашилади-ки, устозларнинг зиммасида жуда катта масъулиятли вазифа юкланган. 

Мадина Ражабова ҳам ҳар томонлама баркамол, маънан ва ахлоқан етук ва ватанпарвар ёшларни тарбиялашдек масъулиятни ўз зиммасига олган фидойи ўқитувчилардан. Ҳозирда туманимиздаги 7-МФЧЎИДУМда инглиз тили фанидан ўқувчи-ёшларга билим бермоқда.

Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган Мадина гарчанд энди 34 ёшни қаршилаган бўлса-да, севимли устоз даражасига эришган иқтидорли ўқитувчи. Мактабда ёзилган “Ким бўлсам, экан!” мавзусидаги иншоларда гарчи молия-иқтисод соҳасига қизиқиш билдирган бўлса-да, устози Нигора Саидовага ҳавас қилиб, педагогика йўналишини танлади. 

Фанларни аъло баҳоларга ўзлаштиргани учун ҳам барча фанлар уни қизиқтирар лекин унинг олдида ўқитувчиликни қайси фан йўналишда танлашдек муҳим масала кўндаланг турарди. Шунда ота-онанинг ўгит ва маслаҳатлари ас қотди, чет тиллар факультетини танлади. Зеро, халқимизда: “Тил билган – эл билади”, деган ҳикматли сўз бекорга айтилмагани бугун хорижий тилларни мукаммал ўрганиш давр талаби эканлигини теран тушунган Мадина Навоий давлат педагогика институтининг хорижий тиллар факультетига ўқишга топширди. Билимли иқтидорли эмас-ми, олийгоҳда ҳам энг яхши талабалар қаторидан жой олди. Тинмай ўқиди, қўшимча машғулотларга қатнади. Устози Қўйсин Тўхтаеванинг кўмагида билим ва кўникмаларини муттасил ошириб борди.

Илк меҳнат фаолиятини Шофиркон туманидаги 37 – мактабда бошлади. Кейинчалик турмуш ўртоғининг иши сабаб, Учқудуққа кўчиб келишди. 7-мактабда фаолиятини давом эттирди. Намунали илм ўчоғида Каромат Абдурахмонова, Ҳилола Ҳамроева сингари тажрибали устозлардан билим ва иш тажрибасини янада оширди.

Ҳозирда Мадина Ражабова олий тоифали, С1 даражали сертификатга эга ўқитувчи. У учун устозлик нафақат билим бериш балки изланувчанлик, замон билан ҳамнафаслик ва педагогик маҳоратни ўз ичига олган мураккаб ва фидокорона касбдир. 

Унинг сўзларига кўра, устозлик йўлида дуч келган қийинчиликлар ўқувчилари эришган ютуқлари орқали унутилади. Ҳа устозлик бахти ҳам аслида шунда!.

O'qilgan: 98 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: