Учқудуқ халқининг кўпгина миллатлар ҳавас қилса арзийдиган гўзал урф-одатлари бисёр. Ана шундай азалий анъаналаримизнинг баъзилари ҳақида маълумотлар бериб ўтамиз!
КЕНЖА ЎҒИЛ – ШАНЫРАҚ ЭГАСИ
Одатда қозоқ халқининг кундалик турмуш тарзи дашт ҳаёти қонунларига асосланади бунда ўзига хос таълимот ва тарбия мавжуд. “Қора шанырақ” – бу кўп йиллар ҳатто асрлар давомида авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтганўчоғидан тутун чиқиб турганмаъносини ҳам англатади.
Ўтовга кирганингиздан сўнг яна бир эътибор берадиган жиҳатни айтиб ўтмасам бўлмас. Унинг “шанырағи” яъни томи қисми муқаддас ҳисобланиб, ҳаётнинг давомийлигини ифодалайди. Қадимдан сақланиб келинаётган урф-одатларга кўра, кичик ўғил ота-онаси билан бирга яшайди. У отасининг мол-мулкигагина эмас балки ўтовининг ҳам меросхўри ҳисобланади.
Ҳа, кенжа ўғилни “шанырақ эгаси”, деб аталиши шундан. Ҳар бир оила кенжаларига жуда ёшлигидан: “Сен бу қора шанырақнинг эгасисан, шунга муносиб бўл!”, тарзида тарбия берилади. Ўзига катта масъулият юклатилганлигини ҳис қилиб ўсган бола яқин қариндошлик ришталарини давом эттиришга ҳарақат қилади.
“Шанырақ эгаси” нафақат битта уй учун балки бутун сулола учун ҳам жавобгардир. Бобоси ва отаси ўтирган катта уйда тез-тез йиғиладиган ака-опаларидан ташқари қариндошлари бутун оғайнилар, авлоднинг нуфузли одамлари вақти-вақти билан жам бўлишади. Улар бу уйга униб-ўсган одамларнинг қариндош-уруғчилик, меҳр-оқибат, таълим-тарбия сингари сўзлари сингдирилган муқаддас “шанырақ”нинг таъмини яна бир марта ҳис қилиш учун келишади. Эътирофлиси, ана шундай йиғинларда кичкина болаларнинг иштироки келажакда яқин қариндошлик муносабатларини сақланишида давом эттирилишида муҳим аҳамият касб этади.
Беш ёшли неварам шаҳар марказида ўтовни кўриб қолгудек бўлса: “Аже (бувижон) қаранг, тўй бўлаяпти! Тўйга борайлик”, дея хархаша қилади. У мурғақ қалби билан ўтов фақат тўй бўлсагина тикилади, деб тушунади.
Азиз дилбандим, кўзимнинг оқу-қораси! Илоҳим, мурғақ ва пок қалбингнинг тўрида ўтов тўй жарчиси бўлиб гавдаланаверсин. Халқимнинг ўтови тўйларга фақат яхши кунларга хизмат қилсин!
Райҳон ҚОДИРОВА, журналист