Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида” ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида” ги104-сонли қарори ҳамда бошқа бир қатор Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари талабларига кўра республика ҳудудидаги корхона, ташкилот, муассаса ҳамда тадбиркорларга тегишли объектларда ўрнатилган пешлавҳа, реклама ва бошқа эълон, ахборот матнлари давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мос бўлиши лозимлиги қайд этилган.
Туман ҳокимлиги юқорида келтирилган ҳуқуқий-норматив ҳужжатларда корхона, ташкилот, муассаса ҳамда тадбиркорларга тегишли объектлар, бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари пешлавҳалари, шунингдек, реклама ва бошқа эълон, ахборот матнлари давлат тилида бўлиши белгиланганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида” ги Қонуни ва бошқа ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида” ги 104-сон қарори ва низомларига асосланиб,
Сизга тегишли бўлган корхона, ташкилот, муассаса, шу жумладан, юқорида қайд этилган объектлардақонун талабларига зид ҳолатлар мавжуд бўлса, имкон қадар тез муддатда уларни ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар талабларига мослаштиришингиз, шунингдек, реклама ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг1781 –моддаси 1, 2-қисмларида ҳамда 42-моддасида маъмурий жавобгарликлар белгиланганлиги тўғрисида огоҳлантиради.
Сожида Исломова,
туман ҳокимининг давлат тили
масалалари бўйича маслаҳатчиси.