LOTIN-КИРИЛЛ

УЧҚУДУҚ ТУМАНИДА “ОЧИҚ БЮДЖЕТ”ГА АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАР СОҲАЛАР КЕСИМИДА

         “Очиқ бюджет”га ажратилган маблағлар ижтимоий соҳа, йўл, сув, электр энергия ва бошқа соҳалар кесимида ишлатилиши, улар ҳисобига амалга оширилган ишлар хусусида қуйидаги маълумот берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туманда “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 2023 йилда 7 090 млн. сўмлик шу жумладан, маҳаллий бюджет параметрлари ҳисобидан 5 849 млн. сўм, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 1 241 млн. сўмлик маблағ ажратилган.
Шунингдек, Ташаббусли бюджет жараёнининг 2023 йил 1-мавсумида “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига жами 4 541.0 млн.сўм маблағ шакллантирилди.
Маълумот учун, 01.01.2023 йил бошига қолдиқ:
      1 150.4 млн.сўм,эркин қолдиқ маблағларидан 390.3 млн.сўм, бюджет параметрида умумий харажатларнинг 5 % миқдорида режалаштирилган маблағ 3 000.0 млн. сўм.
Ушбу маблағлар учун фуқаролар томонидан 238 та турли хил мазмундаги таклифлар келиб тушди.Овоз бериш жараёнларига 15 360 мингга яқин фуқаролар иштирок этиб, натижада 4 470.0 млн. сўмлик 17 та лойиҳалар ғолиб деб топилди. Жумладан;
- 7 та лойиҳа 1 230.0 млн. сўм таълим муассасаларини таъмирлаш ва жихозлаш;
- 3 та лойиҳа 1 700.0 млн. сўм ички йўлларни таъмирлаш, пиёдалар йўлаклар барпо этиш;
- 3 та лойиҳа 640.0 млн. сўм мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш;
- 2 та лойиҳа 700.0 млн. сўм тиббиёт объектларини таъмирлаш ва жихозлаш;
- 2 та лойиҳа 200.0 млн. сўм бошқа таълим муассасаларнии таъмирлаш ва жихозлаш каби аҳолини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этилишига йўналтирилди.

       Мисол учун, Учқудуқ тумани Абай,Мустақиллик ва Дўстлик МФЙ ташаббускорлари томонидан 3 та ички йўлларни асфальтлаштириш таклиф келиб тушган. Ушбу махаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли ушбу муаммони кўтариб, 1 059 та овоз билан ғолибликни қўлга киритди ва 1 700 млн. сўм ютиб олишга эришди.
Туманимизда таълим олиш имкониятини янада кенгайтириш уқув машғулот, касбга йўналтириш хоналарини замонавий жихозлар билан таъминлаш юзасидан 7 та таклифлар келиб тушган. Ушбу ташаббускорлар ушбу муаммони кўтариб, 7 727 та овоз билан ғолибликни қўлга киритди ва 1 230 млн. сўм ютиб олишга эришди, фуқароларимизнинг узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этилмоқда.
Бундан ташқари, Ташаббусли бюджет жараёнининг 2023 йил
2-мавсумида “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига жами 3 825.9 млн.сўм маблағ шакллантирилди.
Маълумот учун, бюджет параметрида умумий харажатларнинг 5 % миқдорида 3 000.0 млн.сўм,маҳаллий бюджет ортиқча бажарилган қисмининг 30 % 309.9 млн.сўм,жамғарма ҳисобидаги қолдиқ маблағлар 516 млн.сўм.
       Ушбу маблағлар учун фуқаролар томонидан 250 та турли хил мазмундаги таклифлар келиб тушди.Овоз бериш жараёнларига 124 та таклифлар ўтқазилиб ушбу таклифларга 19 минг 728 га яқин фуқаролар иштирок этиб, натижада 2 620.0 млн.сўмлик 2 та лойиҳалар ғолиб деб топилди. Жумладан;
- 1 та лойиҳа 1 320.0 млн. сўм таълим муассасаларини таъмирлаш ва жихозлаш;
- 1 та лойиҳа 1 300.0 млн. сўм ички йўлларни таъмирлаш, пиёдалар йўлаклар барпо этишга йўналтирилди;
Мисол учун, Учқудуқ тумани Дўстлик МФЙ ташаббускорлари томонидан ички ишлар биносига борадиган ички йўлларни асфальтлаштириш таклиф келиб тушган. Ушбу махаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли ҳамда бутун учқудуқ аҳли ушбу муаммони кўтариб, 3 135 та овоз билан ғолибликни қўлга киритди ва 1 300 млн. сўм ютиб олишга эришди.
Туманимизда таълим олиш имкониятини янада кенгайтириш уқув машғулот хоналарини замонавий жихозлар билан таъминлаш юзасидан бир нечта таклифлар келиб тушган. Ушбу ташаббускорлар ушбу муаммони кўтариб, 2 896 та овоз билан ғолибликни қўлга киритди ва 1 320 млн. сўм ютиб олишга эришди, фуқароларимизнинг узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммолари бирин кетин бартараф этилмоқда бундан фуқороларимиз мамнун эканлигини кўришимиз мумкин.
2023 йилда туман маҳаллий бюджети харажатлари
125 828,4 млн. сўмни ташкил этмоқда. Жумладан,
- Халқ таълим соҳасида 2023 йил учун 14 160.6 млн.сўм маблағлар ажратилган бўлиб, умумий харажатларининг 12,4 фоизни
- мактабгача таълим соҳаси 11 425 млн. сўм умумий харажатларининг 9.1 фоизни
- маданият ва спорт сохасининг 2022 йил харажатлари 6 248.8 млн.сўм бўлиб умумий харажатнинг 5 фоизни
- соғлиқни сақлаш сохасининг 2023 йил харажатлари 42 977.6 млн. сўм бўлиб умумий харажатнинг 34,2 фоизни
- ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари соҳаси бўйича 2023 йил харажатлари 18 675.6 млн.сўм бўлиб умумий харажатнинг 14.8 фоизни
- бошқарув органларини маблағ билан таъминлаш учун 17 421.6 млн. сўм ёки умумий харажатларнинг 13.8 фоизи
- бошқа харажатларга 13 473.4 млн.сўм ёки харажатларнинг 10.7 фоизи йўналтирилди.
       Йил давомида маҳаллий бюджетининг йил бошидан эркин қолдиқ ҳамда даромодларидан харажатлари орттириб бажарилган қисми ҳисобидан туширилган қўшимча 4 млрд 592.2 млн.сўм харажатларга сарфланиши тўғрисида қисқача тўхталиб ўтсам. Ушбу манбалар ҳисобидан соҳалар кесимида қарайдиган бўлсак;
Таълим тизимининг пойдевори бўлган Мактабгача таълим ва мактаб таълимининг ижтимоий инфратузилмаларини мустаҳкамлаш, реконструксия қилиш, ободонлаштириш ва моддий техника базаларини мустахкамлаш харажатлари учун 223.2 млн.сўм қўшимча манбалар ҳисобидан маблағ ажратилди.
      Ижтимоий соҳанинг яна бир бўғини бўлган соғликни сақлаш муассасалари учун бу йил 113.3 млн.сўм қўшимча маблағлар йўналтирилди.
Бундан ташқари худудни ободонлаштириш ишлари, йўлларни таъмирлаш ва асфалт ётқизиш, ичимлик суви қувурларини реконструксия қилиш ҳамда туман кўчаларига тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш ва бошқа харажатлар учун туман ободонлаштириш бошқармасига 764.3 млн.сўм маблағлар йўналтирилди
      Бундан ташқари, ёшларни ижтимоий-иқтисодий муоммоларни ҳал этиш учун "Ёшлар дафтари" жамғармасига 730.1 млн.сўм, аёллар ва қизларни муоммоларини ҳал қилиш ҳамда уларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида "Аёллар дафтари" жамғармасига 566.8 млн.сўм маблағлар йўналтирилди.
2023 йилда туман маҳаллий бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан шаклланган маблағлардан 30% яъни 1 241.6 млн. сўм маблағ “Ташаббусли бюджет” жамғармасига қўшимча йўналтирилди
    Шу билан бирга туман маҳаллий бюджетининг бошқа ташкилотларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, тадбир харажатлари ва бошқа харажатлар учун 1 519.7 млн. сўм маблағлар молиялаштирилди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН МОЛИЯ БЎЛИМИ

O'qilgan: 453 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 29 Jan 2024

Leave a comment

Make sure you enter all the required information, indicated by an asterisk (*). HTML code is not allowed.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: