LOTIN-КИРИЛЛ

БОЛАСИНИ СОТГАН АЁЛ!

       Юзга айтганни заҳри йўқ, дейдилар. Дангал айтаверинг, сарлавҳани ўқибоқ: “Лаънат! Бундай онага!” деяётганингиз турган гап.

       Дарҳақиқат, фарзанд уйнинг шамчироғи, ҳаётимиз давомчиси эканлигини биз жуда ҳам яхши биламиз.

       Афсус, минг-минг надоматлар бўлсинким, айни пайтда бир оилани гул-гул яшнатиб, оналик вазифасини аъло даражада бажариш ўрнига, яъни турмуш ташвишларидан безган оналарнинг арзимас пулга ўз норасидасини сотаётганини ҳеч бир мезонга сиғдириб бўлмайди.

       Ўзбек бутун умирини болаларига, уларнинг ширин-шакар турмуш кечиришига бахшида қилади. Қолаверса, мамлакат сиёсатининг бош мақсади ҳам ёшлар тарбиясига, уларни тақдирига биринчи галдаги энг муҳим вазифа сифатида ёндошилмоқда.

       Лекин ана шундай  бир пайтда Кармана тумани “Нарпай” ҚФЙ да истиоқмат қилаётган Дилором Бозорова (исм фамилялар ўзгартирилган) моддий манфаат топишни ўйлаб 3 ёшли Фарида исмли қизалоғини тирикчилик қурбонига айлантириб сотиб юборса.

       Дилором 2017 йилда Самарқанд вилояти  Нарпай туманидаги қишлоқларнинг бирида яшовчи  И.Абдуллаев билан шаръий никоҳда яшайди. Орадан бир йил ўтиб, қизалоқ фарзандни дунёга келтиради.   “Фарида” исмини берган фарзандига йиллар давомида расмий туғилганлик гувоҳномаси олмасдан келган.

       Шу орада шаръий никоҳ устига қурилган оила барбод бўлиб, Дилором қизини олиб Учқудуққа келади. 300 км. олисдаги шаҳарга келишдаги муддаоси эса енгил ҳаёт, осон пул топиш илинжи эди аслида.

        Узундан-узоқ  орзулар, “енгилтаклик”... Дилором  меҳнат қилиб, пешона тери эвазига пул топишни ўйламас, аксинча  “чакки” қадам босишлари  “мўмайгина” даромад келтира  бошлаганди. Энди бу йўлда қизи Фарида “халақит” бераётганди гўё...

       “Сотиб юбораман” деган фикр хаёлидан кечиши билан, барча муаммолари ҳал бўлиб қолгандек, туюлди унга. Дилором боласи йўқларни излай кетди ва бунинг уддасидан  чиқди.

        Қизалоқни  “Дўстлик” маҳалласидаги “Аслон бобо” чойхонасида 60 млн. сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан департаметнинг Учқудуқ туман бўлими, туман ИИБ  ҳамда ДХХ  туман  бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир вақтида қўлга олинган.

       Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Учқудуқ туман  бўлими томонидан фуқаро Д.Бозоровага нисбатан 27.04.2021 йилда  Ўзбекистон  Республикаси  ЖКнинг  135-м “а” банди  билан жиноят иши қўзғатилган. Одам савдоси драмасининг бу  машъум пардаси ёпилди. 3 ёшли Фарида эса болалар меҳрибонлик уйига топширилди.

        Она учун фарзандини зебу зарга, молу дунёга алмаштирадиган бирорта асос, бирорта сабаб, бирорта баҳона йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас! Оналар жар ёқасида ҳам, ўлим тўшагида ҳам сўнгги нафасигача болам деб яшайдиган зот эмасми?

       Онани йўқчилик эмас, тўқчилик, бағритошлик, шафқатсизлик, ўз тинчини ўйлаш,  “енгил” ҳаёт,  ношукурлик, нонкўрлик,  Оллоҳ берган улуғ неъматни сотишга мажбур қилиши мумкин.

 

Лола ЎРОҚОВА,

Учкудук тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ

катта инспектори.  

O'qilgan: 1046 bora

Leave a comment

Make sure you enter all the required information, indicated by an asterisk (*). HTML code is not allowed.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: