Туман захираерларидан “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан “Маҳалла мажмуаси” биносини қуриш учун доимий фойдаланиш хуқуқи билан 0.06 га ер майдони ажратиш тўғрисида |
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сонли қарорининг
9-бандида инновацион технологияларга асосланган, арзон энергия тежамкор материаллардан фойдаланишни назарда тутувчи давлат-хусусий шериклик шартлари асосидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришоргани комплекслари ва “Маҳалла маркази” мажмуаларининг маъқулланган намунавий лойиҳалари асосида пухта, сифатли ўз вақтида қуриш ишларини бажариш мақсадида, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг 2020 йил 15 апрелдаги 404/049-31-сонли аризасини ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Навоий вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг 2020 йил 7 мартдаги 01/53-сонли розилик хати
ва туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг 2020 йил
15 апрелдаги 404/049-31-сонли хатлари инобатга олинсин. - Туман ҳокимлиги ер танлаш ва ажратиш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг 2020 йил 3 апрелдаги хулосаси инобатга олинсин.
- Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан “Маҳалла мажмуаси” биносини қуриш учун 0.06 га ер майдони ажратилсин.
- Туман ҳокимининг ўринбосарлари (У.Тўраев, А.Негматов, А.Базаров)ларга алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда:
бир ой муддатдапотенциал инвесторларни танлаб олишни ҳамда улар билан комплексни намунавий келишувда белгиланган давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш тўғрисидаги келишувлар тузилишини таъминласин.
- Туман Қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу “Маҳалла мажмуаси” биноси тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш вазифаси топширилсин.
- Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га уч кун муддатда белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу ер майдонини давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси топширилсин.
- Ўзбекистон Республикаси ер кодексининг 36-моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер майдони икки йил давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда ер участкаси ўрнатилган тартибда туман ҳокимлиги захира ерлар фондига қайтариб олинсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими С.Хамроев
2020 йил 16 апрел № Қ-129
Учқудуқ шаҳри