Yangiliklar (2186)
Наманган шаҳрида юк машинаси ва «Нексия» тўқнашуви оқибатида ёнғин рўй бериб, 6 киши ҳалок бўлди. «16 декабрь куни соат 16:30ларда Наманган вилояти, Наманган шаҳар, И.Каримов-Истиқлол кўчалари кесишган «Фазо» чорраҳасида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.А. «Ман» русумли юк автомашинасида ҳаракатланаётиб чорраҳадан ўтаётган, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомобил…
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш масалалари танқидий таҳлил қилинди. Йиғилишда соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, энергия ресурслари таъминотини яхшилаш чоралари муҳокама қилинмоқда. Қиш мавсумида тармоқ ва ҳудудларда узлуксизликни таъминлаш учун суткасига 10-12 миллион киловатт-соат қўшимча электр энергияси ишлаб чиқариш зарурлиги…
Бугун, 16 декабр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида кенгайтирилган селектор йиғилиши бўлиб ўтади. Kun.uz манбаси хабар қилишича, видеоселектор кун тартибида иккита муҳим мавзу - қишга тайёргарлик давомида йўлга қўйилган хатоларни танқидий таҳлил қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари ўрин олган. Йиғилишда юзага келган муаммолар батафсил кўриб чиқилиб, жойлардаги ҳокимликлар…
Суд тизимида кутилаётган ташкилий-тузилмавий ўзгаришлар Конституцияда ҳам акс этади. 14та ҳудудда умумюрисдикция судлари ташкил этилади, туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилади. Ўзбекистон Конституциясига ўн бешинчи маротаба ўзгартишлар киритилиши кутилмоқда. Қонун Олий Мажлис Сенатининг 18 декабрдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилади. Конституцияга ўзгартиш киритилиши ҳақида 11 декабрь куни, Сенат ялпи мажлисида қайси қонунлар…