Сенаторлар навбатдаги ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги қонунни ҳам маъқуллади (http://senat.uz/uz/lists/view/2275http://senat.uz/uz/lists/view/2275).
Кодекс янги нормалар билан мустаҳкамланмоқда:
✅ шаҳарсозлик соҳасидаги қарорлар муҳокамасида жамоатчилик иштирокини таъминлаш;
✅ юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарни қопланишнинг асосий йўналишларини белгилайдиган янги норма;
✅ пудрат учун давлат шартномасини ишлаб чиқиш ва тузиш тартиби;
✅ шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда экспертларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги кўрсатилган.
Шунингдек, кодексда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Сенаторлар мазкур нормаларнинг белгиланиши соҳада бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, жамият ва давлатнинг, юридик ва жисмоний шахслар, тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини амалда ҳимоя қилиш механизмини яратади деб ҳисобламоқда