Yangiliklar (2203)
«Миллий тикланиш» ва «Адолат» партиялари томонидан ишлаб чиқилган Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодировнинг маълум қилишича, мазкур қонун лойиҳасида ахборот соҳасидаги бир қатор ҳаракатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш…
Ягона тергов органини тузиш, қамоқхоналарни адлия тизимига ўтказиш, навбатчи (кечаси ишлайдиган) судья институтини жорий этиш каби бир нечта таклифларни илгари сурди Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова. Бугун, 12 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Халқ демократик партияси фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дастлаб парламентнинг инсон ҳуқуқлари бўйича…
Навоий ижоди шундай уммонки, унда сузган ғаввос истаган дуру-хазинасини териб олади. Чунки, Ҳазрат Навоий асарларида барча замонларда ҳам бирдек долзарб мавзулар қаламга олинган. Ватанга муҳаббат, меҳнатга садоқат, ахлоқий юксакликка интилиш, гўзаллик ва муҳаббат, меҳр ва мурувват, ижтимоий адолат учун кураш ғоялари билан йўғрилган. Шу боис аҳолини, айниқса ёшларни…
Президент “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинди. “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган…