LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

07 Feb 2022

    Ҳукуматнинг 28.04.2021 йил 250-сон қарорига кўра, хар бир сектор кесимида маҳаллабай «Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:

    Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар; 

     Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар; 

    Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар; 

     Уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар; 

     Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар; 

      Қарамоғида ногиронлиги бўлган боласи мавжуд ёлғиз аёллар;

     Тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар; 

    Ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар; 

  Психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар.

 

07 Feb 2022

     Халқ таълими тизимини янада ривожлантириш, соҳага доир янги ташаббусларни илгари суриш ва уларни қўллаб-қувватлаш, таълим ва тарбия сифатига бевосита ва билвосита таъсир қилиши мумкин бўлган масалаларни ҳал қилиш мақсадида миллий кенгаш ташкил этилади.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси “Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги фармойишида маълум қилинди.

    Ушбу кенгаш раиси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов эса кенгаш раиси ўринбосари, Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ушбу кенгаш котиби этиб белгиланди.

     Кенгаш олдига бир қатор муҳим вазифалар юклатилади. Хусусан, миллий таълим тизимини йўлга қўйиш, дарслик ва ўқув қўлланмаларини замон талаблари асосида такомиллаштириш ҳамда уларнинг янги авлодини яратиш, ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида оптималлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш шулар жумласидан.

     Шунингдек, ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўсини кўтариш, уларнинг моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлаш, самарали меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратишга кўмаклашади.

      Бундан ташқари, умумий ўрта таълим муассасалари бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, жорий ва мукаммал таъмирлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва мониторингни олиб бориш, мазкур ишларда замонавий технологиялар, энергия тежамкор материаллар қўлланилишини таъминлаш каби вазифаларни бажариш кенгашнинг асосий вазифаларидир.

05 Feb 2022

    Жорий йилнинг 4 февраль куни Учқудуқ туман Туризм ва спорт бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2019 йил Беш ташаббус илгари сурилиб бунда ёшларни маданят, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш ҳамда 2020 йил 30 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПФ-6099-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида туман Дўстлик МФЙ ҳудудида жойлашган 4-сонли мактаб спорт залида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ёшлар бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида спортнинг шахмат- шашка , стол тенниси бўйича мусобоқалар ташкил этилди. Шу билан биргаликда 18-сонли мактабда ҳам “Волейбол “ спорт мусобақаси ўтказилди. Ғолибликни қўлга киритган ёшларга туман ҳокимлиги ҳамда Туризм ва спорт бўлими томонидан эсдалик ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

 ШАХМАТ Ғолиблари 

1-ўрин Тоиров Ғулом 7-синф 4-мактаб 

2-ўрин Асадова Севара 8-синф

18-мактаб

3-ўрин Эргашов Дилшод 7-синф 20-мактаб 

Шашка Ғолиблари 

1-ўрин Севара 6-синф 18-мактаб 

2-ўрин Турақулов Дилшод 8-синф 4-мактаб 

3-ўрин Асадов Ғофир Дўстлик МФЙ ёшларидан 

4-мактабда стол тенниси 

1-ўрин Раимов Жаҳонгир 7-синф 20-мактаб

2-ўрин Жумаев Фаррух 10-синф 18-мактаб 

3-ўрин Юлдошова Зилола 8-синф 10-мактаб.

 18-мактабда волейбол 

1-ўрин Навоий МФЙ ёшлари жамоаси

1.ЭСОНОВ САРДОР 

2.Шодиев Шахрух

3Муҳаммадиев Ғилом 

4.шодмонов Асилбек 

5.Журев Достон 

6.Қиличов Ойбек

 

04 Feb 2022

    Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

     Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. Ушбу йўналишда Учқудуқ туманида ҳам талай ишлар амалга оширилаётир.

     Бугун 4-умумий ўрта таълим мактабида, махаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишга қаратилган спорт мусобақалари ташкил этилди.

     Унда ёшлар шашка-шахмат ҳамда стол тенниси мусобақаларида ўзаро куч синашдилар.

     Ўтказилган ушбу мусобақаларда Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев ҳамда ДХХ Учқудуқ туман бўлими масъул ходими М.Абдуллаевлар иштирок этди ва сўзга чиқди.

    Муросасиз кечган баҳслар сўнгида ғолиблар туман ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

 

04 Feb 2022

    Америкалик мутахассислар ўсмирларга овқатланиш вақтида ижтимоий тармоқларга кирмасликни тавсия қилади.

    Ижтимоий тармоқларга қарамликдан қутулиш — психологдан 3 та маслаҳат

    Американинг наркологик тиббиёт ҳамжамияти қарамликни зарар келтирса ҳам давом этаверадиган одат, деб баҳолайди. 2017 йилда америкаликларнинг 43 фоизи ижтимоий тармоқларни доимий равишда текшириб туришларини, 20 фоизи эса ижтимоий тармоқлар улар учун стресс манбаи эканини айтди.

    Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш гиёҳванд моддалар ёки спиртли ичимликларни истеъмол қилиш каби мияда допамин реакциясини қўзғатиши мумкин. Тармоқларнинг айнан ушбу хусусияти қарамликка олиб келади. Психологлар бунга қарши курашиш бўйича бир неча маслаҳат берди.  

    Ижтимоий тармоқлардан бутунлай воз кечишнинг ҳожати йўқ, лекин ўзингиз учун чекловларни ўрнатишингиз муҳим.

    Танаффус олинг

    Ижтимоий тармоқлардан «танаффус» олинг. Бир неча соат ёки бутун ҳафта давомида улардан фойдаланмасдан вақт ўтказинг. 2019 йилда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, беш кун давомида ижтимоий тармоқларни текширмаган талабалар ўзларини анча хотиржам ҳис қила бошлаган. 

    Иловаларни ўчириб ташланг ёки билдиришномалар (notifications)ни ёпиб қўйинг. Кўпчилик ижтимоий тармоққа эҳтиёж сезмаса-да кираверади, бошқача қилиб айтганда: телефон бўш қолди деганча Telegram ёки Instagram «лента»сига қараб кириб кетади, гўё қўлимиз ўзимизга бўйсунмаётгандек. Бу худди асабий касал одамнинг ёмон одатига ўхшайди. 

    Баъзида шундай бўладики инсонлар нега тармоққа кирганини унутиб қўяди. Дастлаб, уларда тармоққа киришдан бирор конкрет мақсад ёки вазифа бўлади. Айтайлик, иш юзасидан бирор бир файлни бошқаларга улашиш эҳтиёжи бор. Бироқ тармоққа киргач барчаси эсдан чиқади, вазифа ҳам бажарилмай қолади. Якунда эса 30-40 дақиқа вақтимизни «лента» айлантириб ўтказганимизни ҳам билмай қоламиз.

    Тармоқлардан келадиган билдиришномалар (notifications) ўчириб қўйилганда эса уларга киришимиз сезиларли камаяди. Тармоққа киришда қўйилган ҳар бир тўсиқ ундан фойдаланишимизни камайтиради. Телефоннинг ҳар вақт Wi-fi’га уланган ёки интернети ёқиқ ҳолатда туриши ҳам ярамайди.

    Чекловларни белгиланг ва уларга риоя қилинг

Телефонингизда ижтимоий тармоқдан фойдаланиш вақтини белгиланг ёки чегарага етганингиздан кейин уларни блоклайдиган иловадан фойдаланинг. 

    Aмерика Педиатрия Академияси ўсмирларга оилавий овқатланиш, жисмоний машқлар пайтида, дам олаётганда ёки бўш вақт бўлганда ижтимоий тармоқлардан «бемақсад» фойдаланмасликни тавсия қилади.

   Бўш вақтни унумли сарфланг

Бўш вақт пайдо бўлганида уни қизиқарли ва фойдали машғулотларга сарфланг. Ҳобби ёки янги машғулотлар ижтимоий тармоқларни текшириш истагини енгишга ёрдам беради.

    Ижтимоий тармоқлардан воз кечиш баъзиларга ёрдам бериши, бошқаларни эса янада кўпроқ стрессга солиб қўйиши мумкин.

    Муаммонинг яна бир жиҳати бор. Ижтимоий тармоқлар қарамликка олиб келиши, вақт «ўғирлаши» тушунарли. Бироқ улардан бутунлай воз кечиш инсонни алоқа, керакли маълумот ва ёрдамсиз қолдириши мумкин. Асосийси, меъёрни билиш, бўш вақтни ўзига зарар келтирмайдиган машғулотларга сарфлаш керак.


 

04 Feb 2022

    Австралия ихтирочилари оғиздан нафас чиқараётганда коронавирус борлигини аниқлайдиган қурилма яратишди.

   Бу ҳақда жума куни мамлакатнинг 9News телеканали маълум қилгани айтилмоқда.

    Хабарда келтирилишича, Examine Holdings технология компанияси мутахассислари оддий алкотестер асосида оғиздан нафас чиқаётганда ҳаво таркибида SARS-CoV-2 борлигини аниқлайдиган аппарат яратган.  

    "Бу жуда оддий қурилма. Қилинадиган иш бор-йўғи қурилманинг махсус тешигига 5 сониялик пуфлашдан иборат. Тестер чиқарилаётган нафасда коронавирус борлигини аниқлайди", - дейди Examine Holdings компаниясининг бошқарув директори Колин Хики. Унинг таъкидлашича, таҳлил натижасини бир неча дақиқадан кейин олса бўлади.

     Хикининг айтишича, дастлабки синовлар тестернинг аниқ натижани кўрсатиш даражаси камида 98 фоиз эканини исботлаган.

     Австралия саноат вазири Ангус Тейлорнинг маълум қилишича, федераль ҳукумат Examine Holdings компаниясига ушбу ихтирони такомиллаштириш ва саноат даражасида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 464 минг АҚШ доллари миқдорида грант таклиф қилган. 

    Компаниядагилар тестерни шу йилнинг март ойида оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, апрел-май ойларида у очиқ савдога чиқарилади.

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: