
Hokimiyat matbuot xizmati
Йўл белгилари дислокацияси онлайн тарзда эълон қилиб борилади.
Адлия вазирлиги томонидан йўл белгиларини ўрнатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига йўл ҳаракатини тартибга солишнинг шаффофлиги ва очиқлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунга кўра қуйидаги тартиблар белгиланмоқда:
- Тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинишидан камида 20 кун олдин жамоатчилик хабардор қилинади.
- Йўл белгилари реестри шакллантирилади ҳамда реестрга киритилмаган тақиқловчи йўл белгилари ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди.
- Йўл белгиларининг дислокацияси онлайн тарзда эълон қилиб борилади.
- Тақиқловчи йўл белгилари фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ўрнатилади.
Қонун лойиҳаси муҳокамасида фуқаролар ҳам иштирок этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси 2-қисмида, “Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади”, деб кўрсатилган.
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан тайинланган жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажарган ва ҳалол муносабатда бўлган 21 нафар маҳкумга нисбатан Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилган.
Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд маҳкумни жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин.
Мазкур қонун талабидан келиб чиқиб, суд томонидан озодлиги чекланган, аҳлоқ тузатиш ишларига ва жарима жазосига ҳукм қилинган маҳкумлар жазосини ўташ тартиб қоидалари тушунтирилишига карамасдан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан, қасддан жазосини ўташдан бўйин товлаб юрганлиги, суд ҳукмининг ижроси таъминланмасдан қолаётганлигини инобатга олиб, 9 нафар маҳкумни жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа оғир турдаги, яъни озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган.
Спиртли ичимликка ружу қўйган шахс ташхиси билан ҳисобда туриб, мунтазам равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилган 1 нафар шахсга нисбатан туман ИИБнинг тақдимномасига асосан суд томонидан мажбурий даволанишга юборилган.
Акмал Қурбонов,
жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси.
Ёшларимизнинг бугунги кунда ўқишга, билим олишга бўлган қизиқишлари, доимий изланишлари, илм-фанга, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Айни шу кунларда тумандош ёшларимиздан 345 нафари 11-синфни тамомлаётган бўлса уларнинг 30 нафари яратилган ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланишди. Тенгдошлари қайси олийгоҳнинг қандай йўналишини танласам, экан дея сўнгги қарорни қабул қилишаётганида улар талабалик мақомига эга бўлишди.
Ҳа, талабалик аслида бахт! Лекин муддатидан олдин талаба бўлиш нафақат ўқувчининг балки ота-она, устоз ва тумандошлар учун ҳам улкан ғурур, юксак шарафдир. Бугун шундай билимга чанқоқ, изланишдан чарчамайдиган билимдон ёшларни таништиришдан мамнунмиз.
3-ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари Дамир Сапаров - Бухоро давлат халқаро осиё университети, Лилия Отаева - Россия давлат авиация университети, Зарина Ғафурова - WEBSTR университети, Севинч Жўрақулова - BRITSH MANAGEMENT университети, Қирмизай Берекетова - PERFECT университети талабалар сафига қабул қилинган.
7-МФЧЎИДУ мактаби битирувчилари Шоҳруҳ Бахтиёров - Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ферузабону Абдувохидова - Бухоро давлат халқаро осиё университити, Дилшод Исроилов – Тошкент - Британия университети, Шамшод Нутфуллаев - Полшанининг Вистула менежмент университети ҳамда Сингапур менежмент университети, Равшан Турсунов - Бухоро давлат халқаро осиё университетига ўқиш имкониятини қўлга киритган.
9-мактаб битирувчиси Манзура Мирзаева Тошкентдаги Британия менеджмент университети, 10-мактаб битирувчилари Жавлонбек Нусратуллаев - International Digital университети, Севинч Абдураҳмонова - British Management университети, Хушноза Муҳаммадова - Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Дурдона Холбўтаева - British Management университети, Суҳроб Ғаффоров - International Agriculture университети, Жавоҳир Шодмонов - International Digital университетига муддатидан олдин талабаликка қабул қилинган.
18-мактаб битирувчилари Шуҳрат Каримов - Навоий давлат педагогика институтига, Сарвар Қўлдошев - British Management университетига ўқишга кирган.
Шунингдек, 20-мактабнинг энг кўп яъни 11 нафар битирувчиси турли нуфузли олийгоҳларга муддатидан олдин талабаликка қабул қилинган. Жумладан, Саиджон Латипов - Аlfraganus университети, Беҳруз - Ҳайитов - Аlfraganus университети, Улуғбек Ахатов - International Digital университети, Ферузжон Ғаффоров - Аlfraganus университети, Моҳинабону Мамаюсупова - Аlfraganus университети, Севинч Толипова - Аlfraganus университети, Жасмина Юсупова - Аlfraganus университети, Шаҳина Бахшуллаева - Аlfraganus университети, Рухшона Бахтиёрова - Аlfraganus университети, Беҳруз Ҳайитов - Аlfraganus университети, Улуғбек Ахатов - International Digital университетига талабаликка қабул қилинган.
Бугун кўплаб тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёшларимиз сафи йилдан йилган кенгайиб борар экан бунинг ортида меҳнати чексиз бўлган юқори малака ва тажрибага эга устозларнинг ҳиссасини алоҳида эътироф этиш жоиз. Юртимиз келажаги ва умиди бўлган сиздек ёшларга бутун Учқудуқ аҳли омад ва баланд парвозлар тилайди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 28-fevraldagi PF-27 son Farmoni hamda ushbu Farmon bilan tasdiqlangan 2022-2026-yillarga mo‘ljallangan Yangi O‘zbekistoning taraqqiyot strategiyasini “Insonga e’tibor va sifatli ta’lim yili”da amalga oshirishga oid Davlat dasturining 165 bandida ko‘rsatilgan Respublikaning barcha umumta’lim maktablarida sog‘lom ovqatlanish tizimini amalga oshirish. 2023/2024 o‘quv yilidan boshlab birinchi-to‘rtinchi sinf o‘quvchilarini bepul ovqat bilan ta’minlashni tashkil etish rejalashtirilgan.
Bunda, ovqat turlari o‘quvchilarning yoshi va sog‘lig‘i holatiga ko‘ra me’yorlangan holda yetkazib berilishi hamda sanitariya talablariga javob berishini ta’minlash.
Maktab yoshidagi bolalalarning sog‘lom o‘sishi va aqliy rivojlanishi uchun ularning to‘g‘ri ovqatlanishini yo‘lga qo‘yish muhim ahamiyatga ega.
Bolaning har tomonlama sog‘lom ulg‘ayishida eng avvalo uning to‘g‘ri ovqatlanishi muhim ahamiyat kasb etadi. Shuningdek, me’da-ichak kasalliklarining yuzaga kelish xavfi bolaning 6-7 yoshida bir muncha yuqori sanaladi.
Maktab yoshidagi bola organizmi uchun sabzavotlar tarkibidagi kletchatka, mevalar tarkibidagi mavjud bo‘lgan vitaminlar va makroelementlar, go‘sht mahsulotlaridagi oqsil, baliqdagi juda mo‘l bo‘lgan fosfor, sut mahsulotlarida mavjud kalsiy juda zarur hisoblanadi.
Qayd etilishicha, maktab yoshida kundalik taomlanish shunday taqsimlanadiki, bunda tushlik hajmi jihatdan ko‘proq va quvvat qiymati yuqoriroq bo‘ladi. Bolalarda nonushta asosan sabzavotli salatlar va issiq ovqatdan iborat bo‘lmog‘i lozim. Bunda bolaga tortiq qilinadigan taomnoma bo‘tqa, kartoshka va sabzavotli aralashmalar, qaynatilgan tuxum, tvorog, sut, sutli qahva, sutli kakaodan iborat bo‘lishi foydali.
Инсон саломатлигининг қарийб 20% атроф-муҳитнинг тозалигига боғлиқ. Атроф-муҳитни ифлослантирувчи омиллар эса инсон ва унинг фаолияти.
Соғлиқ ҳақида гап кетганда, энг аввало биз табиат, хусусан унинг бирликлари тупроқ, сув, ҳавонинг инсон ҳаёти ва саломатлигини таъминловчи муҳим омиллар эканлигини чуқур англашимиз лозим. Чунки биз тупроқда ўсиб етилган овқатликларни истеъмол қиламиз, сув билан чанқоғимизни қондирамиз, ҳаводан нафас оламиз. Шу боис уларни турли чиқиндилар билан ифлосланишдан сақлашимиз керак. Акс ҳолда, улар турли касалликларнинг сабабчилари бўлиши мумкин. Шунинг учун жойларда мунтазам равишда атроф-муҳитни тозалигини асраб авайлашга қаратилган тадбирлар олиб бориш, соғлом турмуш тарзи тарғиботида ниҳоятда муҳимдир. Бу ишлар кенг жамоатчиликнинг бевосита иштирокида олиб борилиши лозим бўлганлиги учун жамоат санитарияси дейилади.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра жамики касалликларнинг 85% бевосита сув билан боғлиқ. Сувнинг аҳамиятли томонига қараётганлигимизнинг сабаби шундаки, агарда тегишли эҳтиёт чоралари кўрилмаса, сув орқали кўпгина юқумли ичак касалликлари тарқалиши мумкин. Сув манбааларини ҳожат ва чиқиндилардан эҳтиёт қилиш, ёзги мавсумларда фақат қайнатилган сув истеъмол қилишини таъминлаш, болаларни қайнатилган сув ичишга одатлантириш юқумли касалликларни олдини олувчи энг асосий тадбирлардан биридир. Бунинг учун эса энг асосий талаб хожат билан тупроқни, сув манбааларини ифлосланишига йўл қўймасликдир.
Индустрияси ниҳоятда ривожланган катта шаҳарлар ва саноат марказларининг атмосфера ҳавосидаги чанг, тутун, қурум ва туманлар баъзи вақтларда осмонни қоплаб туради. Бу ҳолат қуёш нурларини тўсиб қўйиб, ер юзига улътрабинафша нурларини ўтишига йўл бермайди. Улълтрабинафша нурларини ер юзига етарли миқдорда тушмаслиги, ўз навбатида турли касалликларни, айниқса болаларда рахит касаллигини келтириб чиқаради. Ҳавонинг доимо тутун, туман билан қопланиши кишиларнинг асабига, беморларнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатади.
Атмосфера ҳавосидаги чанг заррачалари инсон организмига нохуш таъсир қилади. Чангларнинг асорати уларнинг таркибидаги кимёвий моддаларнинг биологик активлигига, табиатига, физик жиҳатига узвий боғлиқ. Масалан, ҳаводаги чанг таркибидаги қўрғошин, маргимуш, марганец, кадмий, фтор аэрозоллари доимий равишда организмга тушиб тургач, сурункали касалликларга олиб келиши аниқ. Айниқса, радиоактив хусусиятга эга бўлган чанглар ўта хавфлилиги билан ажралиб туради.
«Тоза ҳаво – танга даво» деган ҳикмат ҳаммага маълум. Тоза ҳаво-ҳисобига танада қон тозаланади, тери эркин “нафас” олади. Соф ҳаво қуёшнинг иссиқ нурини ўзида сақлаб қолади, у ерга намлик беради. Тоза ҳаво моддалар алмашинуви жараёнига, танамиздаги иссиқлик алмашинуви ҳамда физиологик жараёнларга ижобий таъсир кўрсатади.
Ҳулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, хар бир инсон соғлом умр кўришни истаса, авваломбор ташқи муҳит, табиатнинг соғлом бўлишини таъминлашга бор илм ва малакасини бағишлаши даркордир. Ана шундагина она табиат ўз инъомларини дариғ тутмайди.
Учқудуқ туман СЭО ва ЖСБ ходими
Н.Ж.Канатбаева
Ёшларимизнинг бугунги кунда ўқишга, билим олишга бўлган қизиқишлари, доимий изланишлари, илм-фанга, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Айни шу кунларда тумандош ёшларимиздан 345 нафари 11-синфни тамомлаётган бўлса уларнинг 30 нафари яратилган ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланишди. Тенгдошлари қайси олийгоҳнинг қандай йўналишини танласам, экан дея сўнгги қарорни қабул қилишаётганида улар талабалик мақомига эга бўлишди.
Ҳа, талабалик аслида бахт! Лекин муддатидан олдин талаба бўлиш нафақат ўқувчининг балки ота-она, устоз ва тумандошлар учун ҳам улкан ғурур, юксак шарафдир. Бугун шундай билимга чанқоқ, изланишдан чарчамайдиган билимдон ёшларни таништиришдан мамнунмиз.
3-ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари Дамир Сапаров - Бухоро давлат халқаро осиё университети, Лилия Отаева - Россия давлат авиация университети, Зарина Ғафурова - WEBSTR университети, Севинч Жўрақулова - BRITSH MANAGEMENT университети, Қирмизай Берекетова - PERFECT университети талабалар сафига қабул қилинган.
7-МФЧЎИДУ мактаби битирувчилари Шоҳруҳ Бахтиёров - Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ферузабону Абдувохидова - Бухоро давлат халқаро осиё университити, Дилшод Исроилов – Тошкент - Британия университети, Шамшод Нутфуллаев - Полшанининг Вистула менежмент университети ҳамда Сингапур менежмент университети, Равшан Турсунов - Бухоро давлат халқаро осиё университетига ўқиш имкониятини қўлга киритган.
9-мактаб битирувчиси Манзура Мирзаева Тошкентдаги Британия менеджмент университети, 10-мактаб битирувчилари Жавлонбек Нусратуллаев - International Digital университети, Севинч Абдураҳмонова - British Management университети, Хушноза Муҳаммадова - Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Дурдона Холбўтаева - British Management университети, Суҳроб Ғаффоров - International Agriculture университети, Жавоҳир Шодмонов - International Digital университетига муддатидан олдин талабаликка қабул қилинган.
18-мактаб битирувчилари Шуҳрат Каримов - Навоий давлат педагогика институтига, Сарвар Қўлдошев- British Management университетига ўқишга кирган.
Шунингдек, 20-мактабнинг энг кўп яъни 11 нафар битирувчиси турли нуфузли олийгоҳларга муддатидан олдин талабаликка қабул қилинган. Жумладан, Саиджон Латипов - Аlfraganus университети, Беҳруз - Ҳайитов - Аlfraganus университети, Улуғбек Ахатов - International Digital университети, Ферузжон Ғаффоров - Аlfraganus университети, Моҳинабону Мамаюсупова - Аlfraganus университети, Севинч Толипова - Аlfraganus университети, Жасмина Юсупова - Аlfraganus университети, Шаҳина Бахшуллаева - Аlfraganus университети, Рухшона Бахтиёрова - Аlfraganus университети, Беҳруз Ҳайитов - Аlfraganus университети, Улуғбек Ахатов - International Digital университетига талабаликка қабул қилинган.
Бугун кўплаб тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёшларимиз сафи йилдан йилган кенгайиб борар экан бунинг ортида меҳнати чексиз бўлган юқори малака ва тажрибага эга устозларнинг ҳиссасини алоҳида эътироф этиш жоиз. Юртимиз келажаги ва умиди бўлган сиздек ёшларга бутун Учқудуқ аҳли омад ва баланд парвозлар тилайди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Гул ҳаётни асранг, одамлар,
Асрангерни, сувни, ҳавони.
Тинчликберингуларгафақат,
Болаларгаберинг, дунёни!.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!
Бола – будунё, бола – буҳаётмазмуни. Болаларўзтабассумибиланинсонларқалбидаҳаётга, яшашгақизиқишуйғотади. Кўзларидаэзгуликвамеҳрқалқибтурганболажонмусаффоосмондаэркинпарвозэтаётганқалдирғочгаўхшайди.
Мамлакатимизда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланиб, келажак эгалари учун турли тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилади. Ушбу азалий анъанага содиқ қолган ҳолда Учқудуқ туман ҳокимлиги томонидан тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болажонлар учун “Пирамида” кафесида “Болаларга беринг дунёни” деб номланган байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими С.Хамроев, туман прокурори Р. Рахматовлар иштирок этиб, болажонларни байрам билан қутлаш баробарида, келажакда юртга муносиб фарзанд бўлиб етишишлари учун тинмай ўқиб-изланишлари ва ўз касбининг моҳир устаси бўлиб етишишлари кераклигини таъкидлашди.Болаларга турли совғалар улашилди.
“Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар болажонларга жўр бўлишди. Албатта, ўтказилган тадбирдан олам-олам завқ олган болажонларнинг кўзларидаги қувонч эртанги келажакка ишончдир.
Шунингдек, сана муносабати билан 2-сонли “Каптарча” ДМТТ да ҳам "Мустақил юрт эртасимиз, истиқлолнинг эркасимиз" мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда муассаса тарбияланувчилари томонидан бахтли болаликни, истиқлолни, она Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Кичкинтойларга совғалар, ширинликлар улашилди.
Мухтасар айтганда, байрамни нишонлашнинг асосий мақсади – улғайиб келаётган ёш авлоднинг келажакда маънан бой, жисмонан соғлом ва ахлоқан пок бўлиб вояга етказишдир.
Жанагул БУЛЕКБАЕВА,
туман маънавият ва маърифат бўлими раҳбари.
Ҳар бир инсон атрофдагиларга хайрихоҳ, ҳалол бўлиб, барча муносабатларини одоб-ахлоқ нуқтаи назаридан тартибга солса, у жамиятда ҳурмат қозонади ўз ўрнига эга бўлади.
Одатдагидай галдаги газета сонини режалаштириб, ҳар биримиз ўзимизга берилган вазифани бажаришга киришганимизда таҳририят эшиги очилиб, бир киши кириб келди. У узоқ йиллар Шимолий кон бошқармаси “Шарқий” конида ишлаган бугуннафақадаэканлигини айтиб, ўзини Нартай Жанаев деб таништирди.
Ташрифидан мақсади “Шарқий” конида фаолият юритаётган бир инсон ҳақида ёзишимни илтимос қилди.Самимий айтилган сўз мени руҳлантирди, қалам тебратишга иштиёқимни оширди, қалбимга нур олиб кирди. Мен мамнуният билан ёзишни бошладим.
Шерали Жўраев Шимолий кон бошқармаси “Шарқий” кон 3-сонли касаба уюшмаси раиси бўлиб ишлайди. У 1987 йилда Хатирчи туманида оддий оилада туғилган. Учқудуқ туманидаги 7 – мактабни тугатган. 2003-2006 йилларда Кончилик коллежининг электр жиҳозларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш йўналишинитамомлаган. 2006 йилда “Шарқий” конига электр жиҳозларини таъмирлаш бўйича навбатчи чилангар бўлиб ишга жойлашган. Иш ва ўқишни биргаликда олиб борган қаҳрамонимиз аввалига Саноат техникумида ҳозирда эса Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг сиртқи бўлимида таҳсил олмоқда.
Шерали Жўраев бир ярим мингдан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхонада меҳнат хавфсизлигига риоя этилишининг устидан назоратни кучайтириш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, маънавиятини юксалтириш, уларни оммавий тарзда жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш ишларига бош бўлмоқда. Шунингдек,ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳам қўмита раисининг устувор вазифалари сирасига киради.
Бу каби вазифаларни ёш бўлса-да, Шерали Жўраев аъло даражада уддаламоқда-ки, жамоадошлари ҳар бир масалада яхши ёки ташвишли кунларида ҳам ундан маслаҳат кўмак сўрайди. Корхона ходимлари хоҳишига кўра сайланган теран билимли ва жўмард касаба уюшмаси раиси Шерали Жўраев ҳар бир масалада ўзлари ишониб сайлаган жамоадошларига хайрихоҳ. Ёрдамини яхшиликларини аямайди.
Абдимурат Мирзакелдиев ва Сабит Сатановлар билан елкама-елка фаолият юритаётган Шерали Жўраев йиллар давомида тўплаган билим ва тажрибасини ёшларга ўргатишдан чарчамайди, шундан-ми доимо катта кичикнинг бирдек ҳурматига сазовор бўлиб келмоқда.
Ҳақиқатдан ҳам Шерали қизиШаҳрибону, ўғиллари Зафарбек ва Муҳаммаднинг беғубор кулгусидан, турмуш ўртоғи Дилшодахоннинг меҳру- муҳаббатидан ишда муваффақиятларга эришиб шукроналик билан умргузаронлик қилмоқда.
Шохрух Усмонов,
ЎзДЖТУ 2- курс талабаси.
Тарвуз — инсон организми учун энг фойдали маҳсулотлардан ҳисобланади. Айниқса иссиқ кунларда тамадди учун ушбу резавордан бошқа фойдали ва енгил ҳазм бўлувчи маҳсулотни топиш қийин.
Бироқ тарвуз етарли даражада пишмаган ёки уни етиштиришда кимёвий ўғитлардан кўп фойдаланилган бўлса, саломатлик учун жиддий хавф туғдириши турган гап.
Хўш, дориланган тарвуз нимаси билан хавфли? Ундан заҳарланмаслик учун нималарга эътибор қаратиш лозим?
Маҳсулот пишиб етилишидан 30 кун олдин унга кимёвий препаратлар берилиши мумкин эмас. Ваҳоланки, бугунги кунда терилишига 1 ҳафта қолганда ҳам кимёвий моддалар ишлатилади. Агар бемор хасталанганидан кейин бевосита унинг қонида микробирикмалар юқори бўлса ёки кимёвий моддалар топилган бўлса, шу моддадан заҳарланиш деб ташхис қўйилади. Масалан, нитратлар тарвузда 60 мг/кг, қовунда 90 мг/кг бўлиши меъёр ҳисобланади.
Бугунги кундаги амалиётда полиз экинларидаги кимёвий моддаларнинг меъёрдан кескин фарқ қилиши жуда кам ҳолатларда учрайди. Меъёрда бўлганда одамга салбий таъсири кузатилмайди. Кўп ҳолатларда бемор бўлганларнинг еган полиз маҳсулотлари текширилганда улар меъёрдан ортиқ чиқмайди. Кўпинча иккиламчи ифлосланиш ҳисобига заҳарланиш кузатилади.
— Ҳўл мева-сабзавотдан заҳарланиш белгилари қандай?
— Бугунги кундаги юқумли касалликлар шифохоналарига келаётган аксарият ҳолатдаги беморлар қайт қилиш, кўп сув йўқотиш, ич кетиш, ҳолсизлик тана ҳароратининг кўтарилиши каби белгилар билан тушишади.
Ўткир юқумли ичак хасталикларига дучор бўлганлар организмидан кўп сув йўқотиши, қонидаги калий, натрий балансининг бузилиши мумкин. Заҳарланиш сурункали хасталиги бор беморлар, кексалар, ҳомиладор аёллар ва иммун тизими суст бўлган болаларда оғир кечиши кузатилиши мумкин.
— Беморга қандай биринчи ёрдам кўрсатиш тавсия этилади?
— Энг асосий омил бу – суюқлик ичиш. Имкон бўлса, рингер суюқлигини ёки озгина ош тузи ва қисман шакар қўшилган сувни ичиш керак ва албатта тезроқ тиббиёт ходимларига мурожаат этиш зарур.
Учқудуқ туман СЕО ва ЖСБ мутахассиси: М. Расулова